Туман ҳокимининг қарори

Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги
йигирма тўққизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

1. Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси 2021 йилнинг 2 апрель куни соат 14:00да туман ҳокимлиги биносида чақирилсин.

2. Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши инобатга олинсин:

Ургут туманида бўш турган давлат объектларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Давлат активларини бошқариш агентилиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Янгибоев Абдувоҳид Алишеровичнинг ҳисоботи тўғрисида.

Ургут туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Камоловнинг хисоботи тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ургут туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг “Сектор ва худуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати тўғрисида”ги ахборотномаси муҳокамаси тўғрисида.

Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг 2021 йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 3 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 199/26-сонли қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида.

“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.

3. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

 

Туман ҳокими                                                      Б.Жабборов

 

2021 йил

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15