Жорий йилнинг 2 апрел куни Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

1) Ургут туманида бўш турган давлат объектларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Давлат активларини бошқариш агентилиги вилоят ҳудудбий бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Янгибоевнинг ҳисоботи тўғрисида.
2) Туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Камоловнинг хисоботи тўғрисида.
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ургут туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг “Сектор ва худуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати тўғрисида”ги ахборотномаси муҳокамаси тўғрисида.
4) 2021 йил 1 январь ҳолатига туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида.
5) “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағлар ажаратиш тўғрисида.
6) Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 3 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 199/26-сонли қарорига мувофиқ чиққан туман ҳокимининг қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида.
7) “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратиш тўғрисида бўлди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15