Расмий муносабат

Ургут туманида бугунги кунда жами: 13 та маҳаллалар оғир ҳудуд деб танлаб олинган, бугунги кунда ушбу маҳаллаларда кенг кўрамдаги ободонлаштириш қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

“Самарқанд” телеканали орқали «Ургут тумани “Ипак Йўли” МФЙда муаммолар йиғилиб қолгани, уни бартараф этиш бўйича масъуллар ҳеч қандай чоралар кўрмаганликлари, маҳалла раиси ва фаолларининг лоқайдлиги, бепарволиги танқид остига олинган» ушбу мурожаатдан сўнг кўрсатиб ўтилган “Ипак Йўли”  маҳалласида тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари ушбу маҳаллада бўлишди. 

Ўрганиш натижаларига кўра ҳақиқаттан хам ушбу маҳаллада ободонлаштириш ишлари ўз холига ташлаб қўйилганлигини инобатга олиб, мутасадди ташкилотлар ҳамда маҳалла фаоллари билан ушбу маҳаллада кенг кўламда ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш белгилаб олинди.

Ургут тумани Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15