Кўп қаватли уйлар ертўласи фуқароларга берилади

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида топшириқ берди.

Унга кўра, тез орада кўп қаватли уйларнинг ертўласи хатловдан ўтказилиб, тикувчилик, маиший техника, пойабзал таъмирлаш ва компьютер хизматлари каби фаолият турлари учун ажратиб берилади.

Шу боис, Вазирлар Маҳкамаси ертўлалардан фойдаланишдаги чекловларни қисқартириш бўйича қарор қабул қилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15