«Ёшлар кубоги» спорт мусобоқасининг вилоят босқичини ўтказилди  

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши ҳамда Ургут тумани ҳокимлиги ҳамкорликда жорий йилнинг 9-10 апрель кунлари тумандаги 128-умумтаълим мактабида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумтаълим мактабларидаги ёшлар етакчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича «Ёшлар кубоги» спорт мусобоқасининг вилоят босқичини ўтказилди.

Мазкур мусобоқада Самарқанд вилоятининг 16 та туман шаҳарлари етакчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди.

Мусобоқа натижаларига кўра:
1-ўрин Ургут тумани жамоаси
2-ўрин Нуробод тумани жамоаси
3-ўрин Нарпай тумани жамоаси қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга мусобоқанинг ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15