Туман ҳокимининг аҳолига мурожаатномаси илиқ кутиб олинди

Image_tadbir: 

Давлатимиз раҳбарининг Самарқандга ташрифи чоғида 16 апрель куни вилоят фаоллари билан ўтказилган учрашувда Бош вазир ўринбосарлари, секторлар раҳбарларига жорий йилда вилоят ҳамда туманларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиш топшириғини берган эди.

Бугун туман ҳокими Бешкапа-2 маҳалла фуқаролари ўртасида аҳолига мурожаат қилди.

Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ботир Жабборов маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш, ҳар бир маҳалланинг ўсиш туқталарини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ихтисослашган маҳаллаларни ташкил этиш, маҳалла драйверларини аниқлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш , “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, каби вазифалар ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, туманнинг саноат салоҳиятини ошириш, янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида жорий йилда амалга оширилиши белгиланган вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15