Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов Ўроқбойжар маҳалласида

Image_tadbir: 

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини самарали ташкил этиш, ажратилаётган пул маблағларини манзилли ва самарали ишлатилишини таъминлаш, талон-торожликларни олдини олиш мақсадида тузилган Штаб раҳбари, Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов ҳудудларда бўлиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

Хусусан, А.Мавлонов вилоят прокурори Р.Машарипов ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда тумандаги Ўроқбойжар маҳалласида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича бажарилган ишлар билан яқиндан танишиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Тадбир давомида дастурга киритилган қишлоқ ва маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқатлар ўтказилиб, унда аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммолар ўртага ташланмоқда ҳамда мазкур муаммоларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15