Вилоят Кенгаши доимий комиссияси раиси билан кечган муаммоли ҳолат мутасадди раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди

Кеча, 11 июль куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси директори Мирзо Ихтиёровнинг депутатлик телеграм каналида "Мамлакат ичидаги мамлакат!" мавзусида пост қолдирилган эди.

Ушбу мавзу кенг жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бугун халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибиятида Кенгаш котиби Ш.Йўлдошев, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Ихтиёров, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш.Жўрақулов, вилоят Кенгаши депутати Н.Холиқов, Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи Л.Яхшиликов, Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари иштирокида мазкур ҳолат муҳокама этилди.

Бундай вазият такроран содир этилишининг олдини олиш мақсадида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида депутат мақоми, унинг ваколатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиши белгиланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15