«Микрокредитбанк»  АТБ Ургут филиали раҳбар ҳамда ходимлари томонидан ажратилган кредитларни ундириш билан шуғулланишмоқда

Image_tadbir: 

Бугун ойнинг ўртаси бўлишига қарамасдан «Микрокредитбанк»  АТБ Ургут филиали раҳбар ҳамда ходимлари томонидан ажратилган кредитларни ундириш билан шуғулланишмоқда

Аслида банк тизимида белгилаб берилган жуда ҳам кўп режа топшириқлар мавжуд. Шунга қарамай биз ҳар қандай бошқа масалаларни ташлаб фақат ажратилган кредитларни ундириш билан шуғулланишимиз керак. Фуқаролар томонидан олинган кредитлар ўз вақтида қайтарилмаса бизга ариза билан мурожаат қилиб келаётган фуқароларга кредит ажратишда муаммоларга дуч келамиз, чунки кредит олиш учун ариза билан мурожаат қилаётган фуқаролар сони жуда ҳам кўп  - дейди «Микрокредитбанк»  АТБ Ургут филиали бошқарувчиси Акмал Абдуллаев

Ўртача ҳисоб-китоб қилинса, битта банк кредит портфелида 2500 та мижоз бўйича қарздорлик чиқади буни ходимларга тақсимот қилинганда 100-200 та мижоз бўйича қарздорликни ундириши керак. Ҳар бир кредитчига бир маротабадан телефон қилиб чиққан тақдирда (уйига, маҳалласига, кафил иш жойига бориб келишларни ҳисобга олинмаяпти) 100 тага 500 дақиқа яъни 8 соатдан кўпроқ вақт талаб этилади. Ушбу ишларни бажариш учун ходим ўз хизмат вазифасига кирадиган мижозларга хизмат кўрсатишни сусайтиради ёки умуман кўрсатмай қўя қолади, чунки банк раҳбариятидан ходимдан фақат қарздорликни ундириш ҳақида сўралади. 

Ҳурматли кредит олган мижозлар ушбу олган кредитларингизни ўз вақтида тўланг ахир банк ходимлар қачонгача ўз ойликларини бир виждонсиз кредитдан фойдаланиб қайтармаётган инсоннинг кредити учун йўналтириши керак, аҳир уларнинг ҳам оиласи бор, сизнинг банкдан олган қарзингиз учун банк ходимлари айбдор эмаску. Тўғриси, бундай шароитда банкирлар жуда қийналмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15