Ургут тумани ҳокими Жабборов Ботир Шукуровичнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш бўйича чора-тадбирлари юзасидан туман халқига мурожаати!

Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар, азиз ургутликлар!

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёев томонидан илгари сурилган
2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддатда “долзарб 40 кунлик” дарахт экиш бўйича “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинди.  

Туманда мазкур лойиҳа доирасида жорий йил куз ва келгуси йил баҳорида амалга ошириладиган аниқ ва манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди. Шунингдек, туманнинг ҳар бир секторида ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, кунлик назорат ўрнатилди.

Дастур доирасида 1 млн 300 минг туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган.

Шундан, жорий йил ноябр-декабр ойлари давомида 487500 дона ҳар-хил турдаги кўчатлар экилиши режалаштирилган. Бу кўрсаткич умумий режанинг
37 фоизини ташкил қилади. Режанинг қолган қисми эса 2022 йилнинг баҳор мавсумида давом эттирилиши белгилаб олинган.

Бугунги кунга қадар 2021 йил учун белгиланган режанинг 70,4 фоизи, яъни 343145 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари бажарилди. Режанинг қолган қисми эса 10 декабрга қадар 100 фоизга бажарилади.

Азиз дўстлар! дастур доирасида:

-Магистрал йўллар ёқасига 83 км масофага 9389 туп;

-қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота дарахтзорлар барпо этиладиган ерларда 37500 туп;

-фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларига 83380 туп;

-ижтимоий соҳа объектлари ва ташкилотлар ҳудудларида 46117 туп;

-корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларида
43320  туп;

-туманнинг ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудлар ва объектларда 58580 туп;

-Маҳаллалар ва бошқа объектлар ҳудудларида
64850 туп кўчатлар экилиши таъминланди.

Албатта, экилаётган кўчатлар ҳудуди ва мақсадига кўра, турли навдаги мевали ва манзарали дарахтларни ташкил этади.

Хусусан, бугунга қадар экилган кўчатлардан 300 тупи каштан, 250 туп эман, 1000 туп япон сафораси, 500 туп катальпа, 1500 туп шумтол, 500 туп қайрағоч, 2500 туп павловния, 15784 туп терак, 1250 туп акация, 150 туп чинор, 36185 туп тут, 750 туп жийда, 8380 туп ёнғоқ, 33953 туп узум, 400 туп қрим қарағайи, 850 туп виргин арчаси, 400 туп шарқ туяси, 78430 туп ёнғоқ ва мевали дарахт кўчатлари, 69684 бошқа турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 90 минг тупдан ортиқ қаламчалар  экилди.

Бундан ташқари, Дўстлик маҳалласида жойлашган “Маданият ва истироҳат” боғи ҳудудда туман ободонлаштириш бўлими томонидан 17 хилдаги 1500 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда.

-Ишчан маҳалласи ҳудудида “Ургут агропилла” МЧЖ томонидан 5,0 гектар ер майдонда 15 минг туп тут кўчати экилиши бошланди.

-Омонқўтан маҳалласи ҳудудидан Ўрмон хўжалигига тегишли 2 га ер майдонида Ургут ихтисослашган давлат Ўрмон хўжалиги томонидан 1500 туп манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиб, “Яшил ҳудуд” ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан ҳам туман ҳудудида яшил майдонлар яратилмоқда.

Жумладан:

-Мўминобод маҳалласи ҳудудидан “Мадина Малика узумзори” фермер хўжалиги томонидан 10 га яйлов ер майдонига 7 минг тупдан ортиқ ток кўчатлар;

-Чеп маҳалласи ҳудудидан “Қувончбек Сарабек” фермер хўжалиги томонидан 10 га яйлов ер майдони ўзлаштирилиб, 10 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари;

-Кенагас маҳалласи ҳудудидаги “Сам Мултифруитс гарденс” фермер хўжалиги томонидан 11 га ер майдонига 12 минг туп мевали дарахт кўчатлари;

М-39 автомагистрал йўлининг туман ҳудудидан ўтган қисми яъни Кенагас маҳалласи ҳудудида “Кенагас” фермер хўжалиги томонидан 5 га ер майдонига 2500 туп манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда масаланинг бир жиҳатига алоҳида эътибор қаратиш лозимки, кўчат экиш билан иш битмайди, Яшиликни сақлаб туриш учун замонавий сўғориш тизмини йўлга қўйиш шарт. Бундан ташқари “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида экилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги инспекциянинг туман бўлими томонидан электрон ҳисобга олиниб, барча кўчатлар мазкур рўйхатга киритилади. Уларнинг келгуси тақдири кенгн жамоатчилик ва  инспекция назоратида бўлади.

 

Ҳурматли Ургутликлар!

 

-"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда бир қатор  ишлар олиб борилмоқда. Ушбу тадбирда тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар, кенг жамоатчилик, нуронийлар, маҳалла аҳолиси ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимлари фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Ҳозирда ушбу ишларни янада жадалаштириш ҳамда туманини ободонлаштиришда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси акциясида фаол иштироқ этишингизни сўраб  қоламан.

Ургут тумани "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси аксиясида намунали туманлардан бири бўлишига ишонаман ва умид қиламан.

  Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15