Маҳаллий бюджет параметирлари

 

Жорий йилнинг 1-чорагида  маҳаллий бюджет бўйича белгиланган даромадлар прогнози режаси 26748,2 млн. сўм этиб белгиланган бўлиб, хақиқатда 29968,2 млн.сўмга (112 фоиз) ёки  3220,0 млн. сўм ортиғи билан ижро этилди.

- Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган  солиқ бўйича - 523,9 млн. сўм га тушумлар тушиши таъминланмади ёки белгиланган прогноз 67,7%га бажарилган;

  • Жисмоний шахслар ер солиғи бўйича -352,2 млн. сўмга тушумлар тушиши таъминланмади ёки белгиланган прогноз 81,1%га бажарилган;

2022 йил 1-чорак давомида туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисми 92,2 фоизга ижро этилиб, 120 млрд 973,1 млн. сўмлик харажатлар амалга оширилди. Шу давр мобайнида, ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатлари учун 94 млрд 873,8 млн. сўм маблағ молиялаштирилди, бу жами маҳаллий бюджет ҳаражатларининг 78,4 фоизини ташкил қилади.

Жумладан: Халк таълими соҳаси бўйича 3653,8 млн.сўмлик, мактабгача таълим соҳаси бўйича 11812,2 млн. сўмлик, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 31656,0 млн. сўмлик ҳаражатлар амалга оширилди.

Жорий йил 1 апрел ҳолатига тумандаги ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчиларга ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали 46278,5 млн.сўм маблағлар тўлаб берилди.

Бундан ташқари туманда 2022 йил феврал-март ойларида ўтказилган жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларга  Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали (openbudget.uz) “Ташаббусли бюджет” жараёнида фуқаролар томонидан туманимиздаги ечими маблағ билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича 512 та таклифлар қолдирилган эди. “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-босқич давомида фуқаролар томонидан қолдирилган таклифларга тумандаги ишчи гуруҳ таркиби аъзоларининг тегишли хулосаларига асосланган ҳолда ишчи гуруҳи раиси томонидан 2022-йил 4-мартдаги 1-сонли йиғилиш баёни тасдиқланди. Ушбу йиғилиш баёнига асосан 114 та таклифлар “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 3-босқичи – “овоз бериш” жараёнига ўтказилди. 3-босқичи – “овоз бериш” жараёнининг якуний натижаларига кўра энг кўп овоз тўплаган 16 та таклиф ташаббускорлари (туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги шаклланган маблағга нисбатан) ғолиб деб топилди ва ушбу ташаббусларни амалга ошириш учун 11 млрд.800.3 млн. сўммаблағ йўналтирилди.

 

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбааларидан фойдаланиш:

 

Ургут тумани бюджетида 2022 йил 1-чорак давомида 8331,5 млн. сўм қўшимча маблағлар шакллантирилди (эркин қолдиқ маблағлари 8331,5 млн.сўм) ташкил этган бўлиб, ушбу маблағларнинг 7307,5 млн.сўми қуйидаги мақсадларга сарфланган. Жумладан:

Туман ҳокими ёрдамчиларига компютер, прентер  ва мебел жиҳозлари сотиб олиш учун 688,8 млн. сўм;

-Саҳоват ва қўмак жамғармасига 1174,7 млн.сўм;

- “Ёшлар дафтари” жамғармасига 1174,7 млн.сўм;

- “Аёллар дафтари”жамғармасига 1174,7 млн.сўм;

-Туманда жойлашган секторлар биносини жорий таъмирлаш харажатлари учун 500,0 млн.сўм;

-Тумандаги маҳаллаларни ички йўлларини тошлаш учун ишлатиладиган техникаларга дезил ёқилғиси олиш харажатлари учун 100,0 млн. сўм;

Туман маҳаллаларига бириктирилган ёшлар етакчиларига 117 дона Samsung Galaxy Tab A7 планшет сотиб олиш учун 473,9 млн.сўм;

-Жамоатчилик фикри асосида шаклланадиган тадбирларни молиялаштириш мақсадида туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 2346,0 млн. сўм маблағ ажратилди.

Маҳаллий бюджет даромадлар базасини ошириш ҳамда уларни қамраб олиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори ижроси тўғрисида молия бўлими томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 227 та ҳолатда 484,4 млн.сўм қўшимча даромадлар манбаалари аниқланиб, солиқ идорасига қўшимча даромад манбаларини қамраб олиш бўйича 3 та тақдимномалар киритилган.

Аниқланган қўшимча даромадлар манбалари таркибий жиҳатдан ўрганилганда қуйидаги йўналишларда қўшимча даромад манбалари аниқланган:

183 та ҳолатда тегишли тартибда (ЯТТлар) давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний фаолият кўрсатиб келаётган фуқаролардан 348,4 млн.сўм;

- 4 та ҳолатда ноқонуний равишда умумовқатланиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган субъектлардан 20,4 млн.сўм;

- бошқа йўналишлар(қурилиш, саноат объектларида ноқонуний ишчиларни легаллаштириш, тегишли тартибда ижара шартномаси тузмасдан фаолият кўрсатиб келиш ва бошқа ҳолатлар) бўйича жами 40 та ҳолатда 115,7 млн.сўм қўшимча манбалар аниқланган.

1-чоракда жами аниқланган 227 та қўшимча даромад манбаси ҳолатлар сонидан жами 116 таси қамраб олинган. Қамраб олиш даражаси 51 фоизни ташкил этмоқда.

 

 

Туман ҳокимлиги Молия

бўлими мудири в.в.б                                                  
У.Рахматуллаиев

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15