Туманимиздаги Ваткан маҳалласида жойлашган 16-умумтаълим мактабида машҳур санъаткорлар, ўзбек кино ижодкорлари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. 

 

Ижодий учрашувда Ўзбекистон халқ артисти, Ургутимизнинг фарзанди, Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашов, серқирра ижодкор, хонанда, телебошловчи, актёр Дилшодбек Каттабеков, ўзбек киносининг машҳур актёрлари Хушнуд Сайфутдинов ва Акром Аҳмедовлар иштирок этишди. 

Тадбирда мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган битирувчи ёшларга олтин ва кумуш медаллари топширилди. 

Қувонарлиси, ёшлар медалларни машҳур санъаткорларимиздан қабул қилиб олишди.

Қизиқарли савол-жавоблар билан ўтказилгар ижодий учрашув йиғилганларга бир олам завқ улашди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15