АЗИЗ УРГУТЛИКЛАР!

 

Эртага 9 июль куни мамлакатимизда бутун мусулмон уммати билан биргаликда Қурбон ҳайити байрамини нишонлаймиз. 

Авваламбор, барчангизни ушбу улуғ айё билан қутлаймиз! Муборак Қурбон ҳайити моҳиятида хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мужассам. Шу боисдан айём кунларида эҳтиёжманд, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар ва қабристонларни обод қилиш каби савобли ишларга ҳисса қўшайлик. Юртимиз тинчлигига шукрона келтирайлик.  

Шу ўринда таъкидламоқчимизки, айни кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси яна кўпаймоқда. Шу боисдан Қурбон ҳайити байрамини карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиш, ўзимизни, яқинларимизни, ёши улуғ инсонларни касалликдан ҳимоя қилган ҳолда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. 

Қолаверса, об-ҳавонинг иссиқлигини инобатга олиб, овқатланиш тартибига, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига, умумовқатланиш санитария қоидаларига қатъий риоя қилишга чорлаймиз.

Барчангизга арафа ва Қурбон ҳайити байрами муборак бўлсин!

Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15