Азиз тумандошлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон қарори ҳамда ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги КҚ-213-ИВ-сон қарорлариасосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнлари ўтказиб келинмоқда.

“Очиқ бюджет” порталининг ташкил этилишидан мақсад бевосита фуқаролар ташаббус ва талабларини инобатга олган ҳолда ҳудудлардаги камчиликларни бартараф этишдан иборат.

2022-йил 1-мавсумда фуқаролар томонидан билдирилган таклифларни амалга ошириш учун жами 11 миллиард 800 миллион 310 минг сўм маблағлар йўналтирилди.

Жорий йилнинг феврал-март ойларида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнида фуқаролар томонидан 512 та лойиҳалар илгари сурилиб, 114 таси ишчи комиссия томонидан саралаб олинди ҳамда ушбу лойиҳаларга 32870 та овоз берилди. 

Якуний хулоса овозлар сонига кўра, юқоридан пастга тамойили асосида шунингдек “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасида шаклланган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб аниқланди. Бунда амалга ошириш қиймати 11 миллиард 800 миллион сўмни ташкил этган 16 та лойиҳалар (26597 та овоз тўплаган ҳолда) ғолиб деб топилди. яъни, ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан буюртмачи ташкилотларни аниқлаш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилиб, халқ Депутатлари туман Кенгашининг 2022-йил 19-апрелдаги ВИ-64-82-7-105-К/22-сонли қарори билан тасдиқланди. Ҳар бир лойиҳа учун буюртмачи ташкилотларга “401722” маблағлар манбаси билан алоҳида ҳисобварақлар очган ҳолда маблағлар ўтказиб берилди ва ахборот порталида “ғолиб” деб топилмаган бошқа лойиҳалар молиялаштирилишига йўл қўйилмади.

Бугунги кунда ушбу ғолиб деб топилган таклифларни амалга ошириш “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан “Жозмон” ва “Жўраптепа” маҳаллаларини ички йўлларини тамирлаш бўйича лойиҳачи "Мароқанд бунёдкор қурилиш" МЧЖ томонидан 952.77 млн.сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, таъмирлаш ишларини бажариш кўзда тутилган. 

Ушбу лойиҳа ишларини бажаришга 2022 йил 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги қошидаги “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” МЧЖ Самарқанд вилояти филиали томонидан №43854-сонли экспертиза хулосаси берилган бўлиб, “Е.тендер.узех.уз” дастури бўйича таклиф этилган нарх ва лойиҳани топшириш муддатларини инобатга олиб Ургут туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси билан 2022 йил 13 июнда қиймати 900.71 минг.сўмлик№ 01/ОБ-сонли шартнома имзоланиб ушбу шартномага асосан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан пудрат ташкилоти ҳисоб-рақамига жорий йилнинг 21 июль куни 270.21 млн.сўм аванс тўловлари ўтказиб берилиб ҳозирги вақтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

2. Халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Сўфи” МФЙ ҳудудида жойлашган 78-умумтаълим мактабининг спорт залини таъмирлаш бўйича лойиҳачи “Самтиблойиҳа”МЧЖ томонидан 479.69 млн.сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳа ишларини бажаришга 2022 йил 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш вазирлиги қошидаги “Триумф проект” МЧЖ томонидан №0039/03п-2022-сонли экспертиза хулосаси берилган бўлиб, “Е.тендер.узех.уз” дастури бўйича таклиф этилган нарх ва лойиҳани топшириш муддатларини инобатга олиб «Қўрғонча Файз Пласт» МЧЖ билан 2022 йил 20 июнда қиймати 469.0млн.сўмлик №7-сонли шартнома имзоланиб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли тумандошлар Сизларга “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг иккинчи босқиши бошланганини ва унда фаол иштирок этган ҳолда ўз ҳудудларингизда ечими маблағ билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

2022йил II чорак якуни билан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида маълумот

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15