Ургут тумани ҳокими иштирокида, Соғлиқни сақлаш соҳасига ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида Очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ургут туманда 26 та даволаш профилактика муассасаси. Шундан: 1 та 695 ўринли туман марказий шифохонаси,

105 ўринли 1 та 1-сон туман шифохонаси, 420 қатновли 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 1466 қатновли 6 та оилавий поликлиника ва 1164 қатновли 16 та оилавий шифокор пункти,

1 та туман Давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва 22 та хусусий тиббиёт даволаш профилактика муассасалари хизмат кўрсатади.

Туманда 40 та тез тиббий ёрдам бригадалари ва машиналари мавжуд.

Тумандаги ОШП ва ОПлар негизларида 24 та ижтимоий дорихона ташкил этилган.

Ургут туман тиббиёт бирлашмасида ўтган йил давомида Соғлиқни сақлаш соҳасига ахборот технологияларини жорий этиш мақсадида, туман худудида жойлашган оилаий шифокорлик пункти ва оилавий поликлиникаларга маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 60 та замонавий русумдаги 60 (олтмиш) дона компютер жамланмаси марказлашган тарзда берилди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан берилган компютер жамланмалари белгиланган тартибда туман тиббиёт бирлашмаси маъсуллари томонидан худудларга тарқатилди.

Барча ОП ва ОШП ларга оптик толали интернит тармоғи ўтказилди. Эндиликда туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасида электрон поликлиника хизмати

2022 йилнинг II-чорагининг якунигача тўлиқ йўлга қўйилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ҳурматли Юртбошимизнинг тиббиёт соҳасига бўлган алоҳида эътиборларини оммавий ахборт воситалари ва ижтимоий тармоқларда кўзатиб бормоқдамиз. Охирги 5 йилда Президентимиз томонидан тиббиётга доир 70дан ортиқ Қарорлар ва 10 дан ортиқ Фармонларни имзоланиши соҳага бўлган давлат томонидан бўлаётган эътибор деб тушунамиз.

Бу борада туманимизда ҳам тиббиёт соҳасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол қилиб айтадиган бўлсак:

-2021 йил давомида марказий шифохонага 24 млрд.сўмга яқин тиббиёт асбоб-ускуналари келтирилиб ўрнатилди;

-туманлар ичида биринчилардан бўлиб, янги гемодиализ бўлими, чақалоқлар ва болалар реанимация бўлими, қўшма шикастлар ва ўткир юрак-қон томир касалликлар маркази фаолиятини бошлади.

-тирламчи тиббий хизмат фаолияти тубдан ўзгарди. Бирламчи тизимда тиббий бригадалар ташкил этилиб, туман аҳолиси тўлиқ тиббий хатловдан ўтказилиб, улар 4 та (1-, 2-, 3-, 4-гуруҳлар) гуруҳга ажратилди. Бундан кўзланган мақсад шундаки, аҳоли орасидан бемор фуқаролар ажратиб олиниб, уларнинг касалликларига қараб 66 хил турдаги бепул дори-дармонлар билан соғломлаштирилмоқда.

-Ковид-19 коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича туманда 500ўринли махсус шифохона ташкил этилиб, туманимиз ва қўшни Тайлоқ туманининг беморларига хизмат қилиб келмоқда. Ковид-19 коронавирус инфекциясини олдини олиш борасида аҳолини 73 фоиз 18 ёшдан катталарни вакцинация қамровига олинди, ҳозирги кунда ҳам бепул эмлаш жараёни давом эттирилмоқда.

-маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан (315 млн.сўм маблағ) имтиёзга эга бўлган 77 нафар беморларга Республика марказларида юқори технологик операциялар ва концерватив тиббий ёрдамлар кўрсатилди.

-тумандаги мавжуд 6 та таъмирталаб аҳволга келиб қолган оилавий шифокорлик пунктлари “Обод қишлоқ” (2 153 млн.сўм), Республика бюджети (2 8 млрд.сўм) ва Маҳаллий бюджетдан

(2 8 млрд.сўм) маблағлар ҳисобидан қайтадан қурилди.

-йил якунига қадар яна 2 та янги оилавий шифокорлик пункти қурилиши бошланади.

Бундан ташқари жорий йилда туманда 5 та янги хусусий тиббий клиникалар фаолиятини бошлади.

Бу каби сайи ҳаракатлар туманда келгусида ҳам давом этади.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15