Сайёр қабул—муаммоларга ечим

Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини мунтазам ўрганиш, қонунчиликдаги янгиликлар мазмунини ёритиб бориш мақсадида жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси А.Ахмадов ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамовлар биргаликда тумандаги Мазортепа маҳалла фуқаролар йиғинида “Менинг маҳаллам – менинг судьям!” шиори остида очиқ мулоқот  ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказилди.

    Дастлаб фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турадиган хотин-қизлар асосан моддий ёрдам, бола пули олиш ва ишга жойлашиш борасида мурожаат қилишди.      

    Шунингдек, МФЙ ҳудудида истиқомад қилувчи хотин-қизларнинг алимент пулини ундириш, даволаниш учун моддий имтиёзидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолари ҳам тингланди ва қайд этилган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

     Қабул якунида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг бир қатор Қонунларига киритилаётган ўзгартиришлар бўйича ҳам маълумот бериб ўтдилди. 

     Бундай тадбирлар аҳолининг жамиятда фаол бўлиши, ўзларини ўйлантириб келаётган муаммолар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар олиши ва қонун доирасида иш кўришга одатланишида муҳим аҳамият касб этади.

     Бундан ташқари,  туман судининг судьяси А.Ахмадов томонидан Ургут туман ИИБ пробация бўлинмасида рўйхатда турган 5 нафар очиқ турдаги маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15