САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Туманимиздаги истироҳат боғида туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда соҳалар вакиллари туман аҳолиси билан сайёр қабул ўтказишди.

 

Сайёр қабулдаги мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар коммунал, йўл, уй-жой ва ер ажратиш, қурилиш ҳамда бандлик масалаларига тааллуқли экани аниқланди. 

 

Мурожаатларнинг акасарияти коммунал (газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти), йўл қурилиши, уй-жой ва ер билан таъминлаш, қурилиш, бандлик масаласига оид. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, кредит олиш, фаолияти, моддий ёрдам ажратиш, давлат хизмати фаолияти, пенсия ва нафақа, алимент ундириш ва бошқа масалалар юзасидан ҳам мурожаат қилинди. 

 

Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал қилинди. Мутассадиларга керакли топшириқлар берилди ва назоратга олиш белгиланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15