Ҳокимлиги ҳақида умумий маълумот

Ўзбекистон Республикасида Давлат бошқаруви уч турдаги хокимиятлар томонидан ташкил этилади. Булар Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятларидан иборат. Қонун чиқарувчи хокимият - Олий Мажлис бўлиб, у қуйи ва юқори палатадан ташкил топган. Қуйи, яъни "Қонунчилик палатаси" 120 нафар доимий равишда фаолият кўрсатувчи депутатлардан иборат бўлиб, асосан қонун хужжатларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Юқори палата эса "Сенат" дейилади ва у 100 нафар сенаторлардан шаклланади. Сенаторлар ўзларининг асосий хизмат вазифаларидан ажралмаган холда вақти-вақти билан йиғилиб турадилар ва Қонунчилик палатаси томонидан яратилган янги қонун хужжатларини ўрганиб чиқиб, қабул қиладилар.

Ижро хокимиятига Вазирлар Махкамаси бошчилигида вазирликлар, идоралар, Тошкент шахри ва шаҳарлар хокимликлари киради. Ижро хокимияти бир сўз билан айтганда жойларда қонунларнинг ижросини таъминлаш вазифасини бажаради. Суд хокимиятига Республика Олий суди бошчилигида турли сохалардаги барча судлар киради. Судлар ижро хокимияти хамда фуқаролар томонидан қонунларнинг бузилишига йўл қўймасликни таъминлайди.

Туман хокимлиги туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, худудларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари, халқ депутатлари туман Кенгаши хамда туман хокимининг қарор ва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари ижросини таъминлайди.

Туман хокимлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Махкамаси хамда халқ депутатлари туман Кенгаши олдида хисоб беради. Туман хокимлиги ваколатларининг амалга оширилиши туман хокими, хоким ўринбосарлари, туман хокимлигининг доимий, муваққат комиссиялари, тегишли қарорлар билан ташкил этилган бошқа ишчи органларнинг хамда туман хокимлиги аппаратининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади.

Туман хокимлиги фаолияти туман хокими томонидан ташкил этилади. туман хокими қонун хужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида худуддаги барча органлар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар чиқаради. Туман хокимининг меъёрий тусдаги ёки мухим ахамиятга эга бўлган хужжатлари қарор шаклида қабул қилинади. туман хокимининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича хужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади. Туман хокимлиги аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси ва "Махаллий давлат хокимияти тўғисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 29 март 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари, шахарлари ва туманлари хокимликлари аппаратларида иш юритиш ва хужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича йўриқнома" хамда туман ҳокимлигининг регламентига амал қилади. Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари бўйича иш юритиш "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида амалга оширилади.

Ташкилий тузилмаси

Туман хокимлиги аппаратида жами 21 киши фаолият кўрсатади. Булар туман хокими, хокимининг икки йўналиш бўйича ўринбосарлари, уларнинг икки нафар бошмутахассислари, ташкилий-назорат гурухи, умумий бўлим, йиғма бўлим ва туман ҳокимлиги капитал қурилиш, комуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис ва икки нафар етакчи мутассислардан иборат.

Бўлимлар фаолияти уларнинг рахбарлари томонидан туман хокимининг қарори билан тасдиқланган Низомлар асосида ташкил этилади.

 

Туман хокимлиги аппарати:

- сохалар ва худудлард аўтказилаётган ислохотларни чуқурлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган мақсадли дастурларнинг амалда бажарилишини таъминлайди;

- хокимлик мухокамасига киритилаётган хужжатлар лойихаларини белгиланган муддатда ишлаб чиқилишини ташкил қилади. Юқори ташкилотлар хамда хоким қарор ва фармойишларининг корхона ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва назоратини ташкил қилади;

-бўлим  ва гурух ваколати га тааллуқли масалалар бўйича тахлилий хужжатларни тайёрлайди ва хокимликка тушган ахборот, таклиф ва мулохазаларни умумлаштиради.

Туман хокимлиги аппарати бўлинмалари фаолиятига шаҳар хокими ва хоким ўринбосарлари рахбарлик қилади. Уларнинг ички аппарат ва хужжатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти ташкилий-назорат гурухи томонидан мувофиқлаштириб борилади. 

Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13-декабрдаги "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида" янги тахрирдаги қонун талаблари, амалдаги йўриқнома, Республика Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамаси кўрсатмалари асосида фуқароларнинг мурожаатлари, ариза ва шикоятларини кўриб чиқилишини ташкил этиш ва бажариш учун масъул умумий бўлим ҳисобланади.

туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари номига келган барча ариза, шикоят ва бошқа мурожаатлар қабул қилинади, рўйхатдан ўтказилади. Уларни ҳоким ва унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилиши учун иш қоғозлари тўлдириб умумий бўлим мудири орқали тақдим қилинади. Раҳбарлар кўрсатмасига мувофиқ фуқароларни таклифлари, ариза ва шикоятларини ижрочиларга етказилиши таъминланади. Белгиланган тартибга мувофиқ юқори идоралардан ва туман ҳокимлигига фуқаролардан келган мурожаатлар қабул қилиб олинади, мазмунига қараб туман ҳокими топшириғи лойиҳасини тайёрланади ва шахсан туман ҳокими кўриб чиқиши учун тақдим этилади, ҳоким ўринбосарлари номига келган ёзма мурожаатлар ҳам шу тартибда расмийлаштирилади, ижрочилар томонидан ўз вақтида бажарилишини таъминлаш чоралари кўрилиши назоратга олинади.

Туман ҳокимининг қабули ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари ўтказилади. туман ҳокими қабулига ёзилган фуқароларни ариза, шикоятларида қўйилган талабни жойларда қаноатлантирилмаганлиги сабаблари ҳақида маълумотлар тўпланиб, рўйхат умимий бўлим мудири орқали шаҳар ҳокимига тақдим қилинади.

Фуқаролар қабули якунлари бўйича фуқароларнинг талаб ва таклифларини қабулни ўтказган раҳбар томонидан берилган аниқ топшириқ ва кўрсатмаларини Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонун ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги 140-сонли қарори асосида расмийлаштирилади ва назорат варақаларида рўйхатдан ўтказилиб, ижрочиларга етказилади.

Фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини ҳар ой якуни бўйича мазмунан ва ҳудудий жиҳатдан тахлил қилиб борилади, ойлик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни тузилади. Ариза ва шикоятларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни умумлаштириб, ўрганиб рахбарларга тақдим қилади.

Туман ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилгандан сўнг, якуний ҳулоса ҳақида аризачига ёзма равишда жавоб хати бериб борилади.Туман ҳокимлигининг бўлимларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалий услубий ёрдамлар берилади ва уларнинг фаолиятларини назорат қилиб борилади.

Ўзбекистон Республика Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасидан келган чоракли тахлилий маълумотлар ва ариза шикоятларни ижросини таъминлаш бўйича берилган кўрсатмалар,тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларга юборилиб, ижроси назоратга олинади.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15