Ургут тумани ҳокими Б.Жабборовнинг ИИБ ходимларига йўллаган байрам табриги

ҲУРМАТЛИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ! 

Сизларни Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда 25 октябрь—Ўзбекистон Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайман! 

Ўз ҳаётини фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган сиз, азиз ходимлар, ҳарбий хизматчилар, муҳтарам фахрийларимизга ургутликлар номидан чуқур миннатдорчилик изҳор этаман.

Мустақиллик йилларида бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди. Айниқса, кейинги беш йилда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ички ишлар органларида кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилди. 

Соҳада амалга оширилган тизимли ислоҳотлар натижасида халқ манфаатларига хизмат қиладиган, замонавий моддий техник воситалар билан таъминланган, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар кадрларни ўзида жамлаган, энг асосийси, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг кафолати бўла оладиган янги тизим яратилди. Буни турли халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан жонажон юртимизни жиноятчиликдан ҳоли, энг тинч ва осойишта мамлакатлар қаторида кўп бора эътироф этилганида ҳам кўришимиз мумкин. 

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, хизмат фаолиятингизда муваффақиятлар, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилайман.

Ургут тумани ҳокими
Б.Жабборов

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15