Навбатдаги матбуот анжуманида, туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Алиқулов томонидан, "Туманда янги мактаблар, қўшимча бинолар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тиўғриси"да қисқача маълумот берилди.

Ургут туманида жорий йилда жами 8 та мактабларда 46,3 млрд.сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлиб, шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сонли қарорига асосан 34,8 млрд.сўмга 6 та мактаб ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-мартдаги “2022-2026-йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарори 1,5 млрд.сўм хисобига асосида 1 та мактаб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-106-сон Фармонига лойиҳа қиймати 10,0 млрд.сўмга 1 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган режалаштирилган бўлиб

Жумладан

1.Ургут туманидаги 4-секторда жойлашган “Андак” маҳалласидаги
55-сонли мактабни реконструкция қилиш (360 ўринли ўқув биноси қуриш) лойиҳа қиймати 3055,8 млн.сум.

2.Ургут туманидаги 4-секторда жойлашган “Чағизмон” маҳалласидаги
4-сонли мактабни реконструкция қилиш (360 ўринли ўқув биноси қуриш) лойиҳа қиймати 3119,2 млн.сум.

3.Ургут туманидаги 4-секторда жойлашган “Навруз” маҳалласидаги
121-сонли мактабни реконструкция қилиш (360 ўринли ўқув биноси қуриш) лойиҳа қиймати 11 274,0 млн.сум.

4.Ургут туманидаги 1-секторда жойлашган “Қуйи Тегана” маҳалласидаги 81-сонли мактабни реконструкция қилиш (360 ўринли ўқув биноси қуриш ҳамда мавжуд 624 ўрин мактаб биносини мукаммал таъмирлаш) лойиҳа қиймати 8273,9 млн.сум.

5.Ургут туманидаги 1-секторда жойлашган “Қайроқли” маҳалласидаги
105-сонли мактабни реконструкция қилиш (240 ўринли ўқув биноси қуриш ва 12Х24 ўлчамда спортзал куриш) лойиҳа қиймати 4473,8 млн.сум.

6.Ургут туманидаги 3-секторда жойлашган “Ўрта гузар” маҳалласидаги 30-сонли мактабни реконструкция қилиш (460 ўринли ўқув биноси қуриш) лойиҳа қиймати 4590,4 млн.сум.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-мартдаги “2022-2026-йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлар тоʻгʻрисида”ги ПҚ-172-сонли қарор асосида Ургут тумани  2-секторда жойлашган "Терсак" МФЙ ҳудудидаги 116-сонли умумтаълим мактаб биноларини реконструкция қилиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-106-сон Фармони асосида тумандаги “Дўстлик” маҳалласида жойлашган 149-сонли “Президент мактаби”да  10 млрд.сўмлик шундан ҳомийлар ҳисобидан 7,6 млрд.сумлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиб ҳозирда тумандаги барча мактаблар фойдаланишга топширилди.

      

                                                                Эътиборларингиз учун раҳмат

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15