Муфтий: «Ҳеч ким интернетда ўтказган вақти учун қиёматда жавоб беришини унутмаслиги керак»

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров интернетдан тўғри фойдаланиш кераклиги ҳақида фикр билдирди.

«Аллоҳнинг неъматларини санаб адоғига ета олмаймиз. Ҳозир энг катта неъматлардан бири — интернет. Аммо бу неъматдан тўғри фойдаланмаслик офат, бало. Бугун ҳамма интернетдан фойдаланади. Лекин ундан тўғри, эзгу мақсадларда фойдаланиш керак.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк ҳадислари бор: «Инсон боласи борки қиёматда қуйидаги нарсалардан сўралмасдан туриб бир қадам ҳам босолмайди». Яъни, Аллоҳ мана шу саволларга жавоб олмасдан туриб бизнинг бир қадам ҳам ҳаракатланишимизга йўл қўймайди. Уларнинг биринчиси — умрингни нимага сарфладинг?

Агар шу савол қалбимизда бўлса, интернетдан эзгулик мақсадида фойдаланамиз. Акс ҳолда бу умримиз исрофи», — дея таъкидлади муфтий ҳазрат.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15