РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Image_tadbir: 

 

Ижтимоий тармоқларда “Ўқитувчи ва ўқувчи жанжаллари давом этади! Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 2 мактабда ўқитувчи ўқувчини сақич чайнаётганини кўриб унинг оғзидан сақични олиб сочига ёпиштириб кейин қайчи билан сочини кесиб ташлангани” таъкидланган видеолавҳа юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Жорий йилининг 25 ноябрь куни Ургут тумани халқ таълими бўлимининг  тегишли масъул ходимлари томонидан вазият тўлиқ ўрганилди. Ўрганишда, 2 мактабнинг  рус тили фани ўқитувчи М.М 24 ноябрь учинчи соат дарси вақтида (соат тахминан 15:10 атрофида) ўқувчи Ш.Тнинг сақич чайнаб ўтирганини кўриб, бир неча бор сақичини олиб ташлаши тўғрисида огоҳлантирган. Бироқ ўқувчи ўқитувчисининг огоҳлантиришларига қарамай сақичини олмасдан чайнашда давом этган. Шундан сўнг ўқитувчи ўқувчиси Ш.Тнинг оғзидаги сақичини олиб, унинг сочига ёпиштирганлиги маълум бўлди. 

Ушбу содир этилган ҳолат 2 умумтаълим мактабида навбатдан ташқари педагоглар кенгашида, рус тили фани ўқитувчиси М.Мнинг хатти-ҳаракатлари атрофлича муҳокама этилиб, Халқ таълим вазирининг 2022 йил 28 июлдаги 246 сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”га риоя этмаганлиги яна бир бор тушунтирилди.

Содир этилган ҳолат бўйича ўқитувчи М.М айбига иқрор бўлиб, ўз аризасига биноан  2022 йил 25 ноябрь кунидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 97 моддасининг 1 бандига асосан, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

Ургут тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15