Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари иштирокида  навбатдаги брифингда,  Туман корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларининг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги ишлар ҳақида қисқача маълумот берилди. 

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ҳар ҳафтанинг жума кунлари туман ҳокимлигининг ходимлари, туманда фаолият кўрсатиб келаётган корхона ва ташкилот ходимларнинг иштирокида ўқув семинарлари ташкил этилиб, унда юртимизда амалга оширилаётган янгиликлар, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги бўйича мунтазам равишда тушунчалар бериб борилмоқда. 

Жумладан, 2022 йил 25 ноябрь куни ходимлар иштирокида туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўқув семинар ташкил қилиниб унда  Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8 август куни “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги 788-сонли Қонуннинг мазмун моҳияти бўйича тушунчалар берди.   

Юртимиздаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ҳамда Қонунчиликдаги ва  давлат фуқаролик хизмати соҳасига доир ислоҳотлар тўғрисида мунтазам равишда ўқув семинарлари ташкил этилиб борилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15