РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Image_tadbir: 

Ургут тумани ҳокимлиги, телеграм мессенжердаги “Кушербаевга мурожаат” каналида “Йўлга машина эмас инсонларни ҳам кириб чиқиши қийин-Ургут” сарлавҳаси остида эълон қилинган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

 

Ургут тумани Ваткан Қўзибек маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори асосида, 

2021 йил “Обод қишлоқ” дастурига тушганлиги, дастур доирасида ушбу маҳаллада бир қатор қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. 

Жумладан, маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида дастур доирасида 2,5 км ичимлик суви тармоғи ва 1 та янги артезиан қудуғи қазиш ишлари олиб борилиб, ушбу объект фойдаланишга топширилган. 

Ваткан Қўзибек маҳалласининг аҳолиси тарқоқ жойлашганлиги сабабли, мурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳудудда дастур доирасида тармоқ тортиш учун туман ҳокимлиги томонидан дастурга таклиф берилганлиги бироқ, дастур доирасида маблағ молиялаштирилмаганлиги боис таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган. 

Ҳозирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 ноябрдаги “Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 635 сонли қарори асосида 1,66 км масофага ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда. 

Қурилиш-монтаж ишлари жорий ойнинг 20 санасига қадар якунланиб, аҳоли сифатли ичимлик суви билан таъминланади. Шунингдек тармоқ тортиш ишлари натижасида таъмирталаб аҳволга келиб қолган ички йўллар шағал-тош қопламаси билан таъмирлаб бериш кўзда тутилган.

Ургут туман ҳокимлиги 

Ахборот хизмати

2015-2023 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15