Ҳўжайдуқ маҳалласида 7 км масофадан тоза ичимлик суви тармоғи тортилди

Ҳокимлик ва ҳомийлар ташаббуси билан Ҳўжайдуқ маҳалласидаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, янги ичимлик суви тармоғи ишга туширилди. Жорий йилнинг 17 декабрь куни туман ҳокими Ботир Жабборов амалга оширилган ишлар кўлами билан танишиб, ушбу эзгу амалга қўл урган барчага ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Маълумот учун, мазкур тармоқ ишга туширилиши натижасида 150 дан зиёд хонадон эгалари тоза ичимлик суви билан таъминланади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15