Ассалому алайкум ҳурматли, матбуот анжумани иштирокчилари ҳамда азиз тумандошлар.

Ургут тумани аҳолисига коммунал хизмат кўрсатиш сифати ҳамда соҳадаги муаммолар тўғрисида

Тумандаги Ургут электр тармоқлари корхонасида Истеъмолчи – 66720 та, (улгуржи – 2973, аҳоли - 63747 нафар) Подстанциялар – 8 та (35-110 кВ) Электр узатиш тармоқлари – 1280,6 км (0,4-110 кВ) Трансформатор пунктлари – 1103 та (10/0,4-6/0,4 кВ) ташкил этади.

Жорий йилда “Ургут” электр тармоқлари корхонаси томонидан
41 та трансформатор олиб келинди шундан 31 таси маҳаллий бюджет маблағлари томонидан олиб келинди, 28,3 км ҳаво тармоғи тортилди.
900 та темир бетон таяч устунлари олиб келинди.

Шунингдек маҳаллий буюджет маблағлари хисобидан 186 та таянч устунлари “Опен буюджет” маблағлари хисобидан “Ипакли” МФЙга
40 та таянч устуни ва 1 дона трансформатор олиб келинди “Мирзабоглон” махалласига 200 та темир бетон таянч устуни 5 та трансформатор 4 км тармоқ ва “Терак” МФЙга 60 та таянч устуни ва 2 дона трансформатор олиб келинди. Бундан ташкари 145 км дарахт шохларидан тозаланиб,
 66 та мавжуд трансформатор капитал таъмирланди.

Деҳқонобод электр тармоқлари корхонасида Истеъмолчи – 28752 та, (улгуржи–1118, аҳоли-27634 нафар), Подстанциялар – 4 та
(35-110 кВ), Электр узатиш тармоқлари –1142,97 км (0,4/10 кВ),   Трансформатор пунктлари– 537 та (10/0,4 кВ) жорий йилда “Дехқонобод” электр тармоқлари корхонаси томонидан 13 км ҳаво тармоғи тортилиб,  
21 та трансформатор шундан 18 таси ҳомийлар маблағи ҳисобидан олиб келинган. 170 та таянч устунлари олиб келиниб монтаж килинди. Бундан ташкари 125 км дарахт шохларидан тозалаш шохларидан тозаланиб,
57 та мавжуд трансформатор капитал таъмирланди.

Шунингдек электр тармоғи пунктларни фавқулодда таъмирлаш учун етарли бўладиган эхтиёт қисмлар захирасини яратилган.

ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА.

Туманда жами 6031 та хонадон, улгуржи истеъмолчилар сони
157 та бўлиб, шундан 42 та саноат, 9 та буюджет ташкилоти, 28 та якка тадбиркор ва 78 та ишлаб чикариш корханалари мавжуд.

Туманда жами бўлиб 364,7 км газ қувурлари бўлиб,
Шундан: юқори босим 77,0 км, ўрта босим 99,8 км, паст босим
187,9 км.ни ташкил этади. Газ тарқатиш қурилмалари (ГРҚ) жами
422 дона Шундан: юқори босим 36 дона, ўрта босим 386 дона.

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БАЛОНИ

Ургут туманида жами 76 минг 292 та ахоли хонадонлари рўйхатдан ўтган бўлса, шундан 69 минг 890  та ахоли хонадонлари ёки  аҳолининг 92,3 фоиз хонадонлари маиший газ баллонлари билан таъминланган. 

Бугунги кунга кадар 730 дона янги газ балонлари олиниб ахолига тарқатилди.

ИЧИМЛИК СУВИ

Ургут тумани аҳолиси бугунги кунда 534.5 минг нафарни ташкил қилиб шундан

 Марказлашган – 397  минг. аҳоли, 81 %

Алтернатив: 74.0 минг.аҳоли, 9 %, махсус техникалар орқали ташиб ичувчилар 79.0 минг аҳоли 10 %

Қудуқлар: 381 дона шундан, таъмирталаб 187 дона (49%)

Иншоотлар: 369 дона шундан, таъмирталаб 173 дона (47%)

Тармоқ: 296 км. шундан, таъмирталаб 87 км. (29%)

2022 йил дастур режаси

Ургут туманидаги “Мерганча” массивида 5 та янги (Скважина) қудуғи,     1000 м3 резервуар, 1 та сув ҳайдаш иншооти ва 9,5 км сув тармоғи қуриш (лойиҳа қиймати 18 млрд.сум),  Мирзабоғлон-Чеп, Раҳматобод, Алахотин маҳаллаларида 1 донадан сув иншооти ва 14,6 км сув тармоғи (лойиҳа қиймати 2960 млн.сум), Терсак ва Чоштепа маҳаллаларига жами 6 дона сув иншооти ва 22 км сув тармоғи (лойиҳа қиймати 7948 млн.сум), Қуйи Тегана, Ўрамас, Ғойибота, Ўкрач, Қолдувойжар маҳаллаларида 1 донадан сув иншооти, 8 та мавжуд қудуғларни таьмирлаш ва 26 км янги сув тармоғи, 14 км мавжуд тармоғни таьмирлаш (лойиҳа қиймати 11,8 млрд.сўм)лик қурилиш монтаж ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари  республика ишчи гурухи томонидан аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тумандаги Ўрамас МФЙга 2.5 км, Деҳқонобод МФЙга  0.6 км, Вағашти МФЙга  1.7 км, Зарафшон  МФЙга 0.8 км, Қуйи Тегана МФЙ 2.6 км, Санчиқул МФЙга 0.8 км жами 9,58 км тартармоқ ва Қуйи Тегана МФЙ 1 дона сув насоси ва “Баржуш” булоғига 1 дона сув насоси ўрнатилди. Жами 9,58 км тармоқ ва 2 дона сув насоси ўрнатилди. Шунингдек туман ҳудудидаги тоғ ён бағридан чиқадиган булоқ ва чашма сувларини каптаж ташкил этиш ҳамда сув кўтариш насослари ўрнатиш орқали марказлашган сув таъминоти қамровини ошириш белгилаб олинган.

2021-2022 йил марказлашган сув таъминоти инвестиция дастури асосида 5,3 %га ошади. Ҳамда юқорида қайт этиб ўтилган булоқ сувларини каптаж қилиш ва тармоқ тортиш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш, шунингдек  маҳаллалардаги таъмирталаб ахволдаги артезиан қудуқларини реконструкция қилиш ва сув тармоғи тортиш ҳамда сув ҳисоблагичлари ўрнатиш ишлари амалга ошириш эвазига марказлашган сув таъминоти 4,5 %га ошиб, натижада Ургут туманида марказлашган сув таъминоти 74,4 %дан 84,2 %га ошади.

ОҚОВА СУВ

Таъминланганлик даражаси: 13 %

Иншоотлар: 2 та (Сариқтепа ва Мирзақишлоқ)

Насос станциялари: 2 та, Тармоқ: 30,6 км

Умумий қуввати: суткасига 1 400 метр куб

Оқова сув тармоғи

Ургут туманида 2022 йилда тумандаги “Мирзақишлоқ” маҳалласидаги оқова сув иншоотии тумандаги “Ўрамас” массиви худудига кўчирилиши режалаштирилиб 10 000 М3 оқова сув иншооти барпо этилиб 12 км окова сув тармоғи тортилади. (лойиҳа қиймати 20 млрд.сум)

Оқова сув тизими таъминоти: 13 %дан 17 %га ошади

Эътиборингиз учун раҳмат

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15