
Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида, Ургут тумани Пастки Калангар маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Н. 2022 йилнинг 16 декабрь куни ҳамкасби З.Н.га тегишли банк карталарини унинг сумкасидан пайт пойлаб ўғирлаб, ичидаги 1 350 000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ноқонуний ўзлаштириш билан боғлиқ жиноят фош этилган.
Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонун устувор жазо муқаррарлиги таъминланган.
Ургут тумани ИИБ
ҳузуридаги тергов бўлими