МЧЖ қоровули ишга тикланди.

Даъвогар А жавобгар МЧЖга нисбатан МЧЖнинг буйруғини бекор қилиш, ишга тиклаш, иш ҳақи ва маънавий зарарни ундириш сўраган.

Мазкур даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши судда кўрилиб, даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилди.

Ишда тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар А МЧЖ қарашли омбор қаровули вазифасида ишлаб келган.

Даъвогар А МЧЖга ариза билан мурожаат қилиб 2022 йил 1 июлдан эгаллаб турган вазифасидан озод этишни сўраган.

Ушбу ариза ижроси бўйича МЧЖнинг 2022 йил 1 июлдаги 32-сонли буйруғи қабул қилиниб, даъвогар А. эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган.

Ушбу буйруққа даъвогар А нинг аризаси ҳамда Ўз.Рес. МКнинг 97-моддаси 1-бандини асос қилиб кўрсатган.

Ўз.Рес.МКнинг 97-моддасининг 1-қисм 1-бандида тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Бироқ даъвогар томонидан вазифасидан озод этиш ҳақидаги аризасида қайси муддатдан меҳнат шартномасини бекор қилишни кўрсатмаган бўлсада, иш берувчи икки ҳафталик муддатни кутмасдан даъвогар А билан меҳнат шартномасини бекор қилган.

Суд томонидан қонун ҳужжатларига талабларига амал қилган ҳолда ишдаги ҳужжатлар ва аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, жавобгар томонидан меҳнат қонунчилиги қоидаларига риоя қилинмаганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиниб, даъвогарнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, мажбурий прогул учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундириб берилди.

Фуқаролик ишлари бўйича

Термиз туманлараро суди судьяси

Р.А.Тиллаев

 

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15