
Ургут туманидаги 1 умумтаълим мактаби директори Абдураҳмонова Машҳура Собировна, Президент соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг туман босқичида 1 ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 100 миллион сўм совринига эга бўлганлиги ҳамда кўп йиллик меҳнатлари учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси“ кўкрак нишони билан тақдирланганлиги алоҳида эътироф этилиб, таълим соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун туман ҳокими Ботир Жабборов томонидан эсдалик совғалар топширилди.