Тазйиқ ва зўравонликдаги жабрланувчи қандай имтиёзларга эга

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасига мувофиқ тазйиқ ва зўравонликдаги жабрланувчи шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-  ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёҳуд судга мурожаат этиш;
-  махсус марказларда, шунингдек бепул ишонч телифони орқали бепул ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий-ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;
-  ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда уларни бу ҳақида хабардор қилиш;
-  содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсация қилиниши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиш.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинади. 

Фуқаролик ишлари бўйича
Ургут туман судининг раиси               Т.Рустамов

Фуқаролик ишлари бўйича
Ургут туман судининг судьяси                 О.Эгамбердиев

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15