Бугунги 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” билан катта-ю кичикни ва барча юртдошларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Image_tadbir: 

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар ва болажонлар!

Бугунги 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” билан катта-ю кичикни ва барча юртдошларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан сўнг, айнан Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенция туриши ҳам бунинг яққол исботидир.
Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғочга қиёслаш мумкин.

Азиз тумандошлар ҳамда болажонлар!
Барчангизни бугунги байрам билан яна бир бор табриклаб, ўзимнинг қалбимдаги энг самимий тилакларимни изҳор этаман. 
Ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин! 
Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин! 
Эътиборларингиз учун раҳмат!

Туман ҳокими Б.Жабборов!

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15