Аҳоли муаммоларига эътибор қаратиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳи Ургут туманига ташриф буюрди

Вазир ташрифда “Хўжагузар” МФЙда хотин-қизлар фаоли Мавлуда Ҳамдамованинг яшаш хонадонида ташкил этилган ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишди. 

Шунингдек, ташриф давомида Ўрамас маҳалласида жойлашган “Sam-Feri” МЧЖда ижтимоий дафтарларга киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ва сектор раҳбарларининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган тақдимоти бўлиб ўтди. 

Ўрганишлар давомида вазир мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15