ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Туман ҳокими Ботир Жабборов туманимиздаги педагогика коллежида туманимиз тадбиркорлари билан учрашди.

Ушрашувда, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда, фуқаролар иштирок этди. Туман раҳбари тадбир давомида тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаб, уларни атрофлича ўрганди. Тадбиркорлар томонидан тақдим этилган янги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг бир нечтаси жойида ҳал этилди. Вақт талаб этадиган масалалар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди. 

Тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳалари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15