МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛДИ

“Халқимизнинг табиати шундай: ҳеч ким бирор идорага бесабаб келмайди, мажбур бўлмаса муаммосини ошкор қилмайди. Кимдир давлат ҳокимияти ёки бошқарув органига келдими, демак, уни қандайдир савол ёхуд масала ўйлантираётган бўлади. Шуни ҳисобга олиб, ҳар бир раҳбар одамларни тинглай билиши, уларнинг кўнглига қулоқ тутиши шарт. Бу унинг асосий вазифаси, бурчи ҳисобланади”. Ургут ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулни туман ҳокими Маматжон Турдиев юқоридаги сўзлар билан бошлади. 
Сайёр қабулда юздан ортиқ фуқаро иштирок этди. Туман ҳокими М.Турдиев ҳар бир мурожаатчининг арзи-ҳолини диққат билан тинглаб, уларда норозилик кайфиятини келтириб чиқарган ҳолатларни масалага дахлдор корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди. Аксарият мурожаатларда келтирилган инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари, ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчининг талаби қондирилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди. 
- Раҳбарларимизни халқ дарди билан яшаш, қувонч ва ташвишларига шерик бўлишга даъват қилаётган Президентимиздан жуда миннатдорман, - деди 2-гуруҳ ногирони П.Қурбонова. - Ҳар йили жигар касаллиги бўйича даволаниб тураман. Шароитим қийинлиги туфайли дори-дармонга муҳтожлигим бор эди. Туман ҳокими ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси томонидан менга керакли дорилар бериладиган бўлди. 
Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди.
С.ҚАЮМОВА

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15