ТАДБИРКОР ЁШЛАР КЎПАЯДИ

Мамлакатимиз Президентининг "Ёшлар - келажагимиз" Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадларини кўзлайди. Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ёшлар иштирокида учрашувлар ўтказилмоқда. 
Ургут шаҳар маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган ана шундай анжуманда туман ҳокими М.Турдиев, туман прокурори У.Ҳамдамов, туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Ҳалимовлар қатнашди. Унда айни йўналишда йўлга қўйилган штаб ва ишчи гуруҳлар фаолияти, дастур доирасида йигит-қизлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди.
Маълумот берилишича, ишчи гуруҳ аъзолари ёшларнинг қизиқишлари, орзу-истаклари, режалари, мавжуд муаммо ва камчиликларини чуқур ўрганиб, таҳлил этмоқда. Улар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларга кўмаклашиш, кредитлар ажратилишида амалий ёрдам бериш каби вазифаларни амалга оширмоқда.
Анжуман доирасида ёшлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Жаббор НАБИЕВ

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15