ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Туман маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус - 2018” кўрик-танлови ўтказилди.
Тадбирда 60 нафардан зиёд, саноат соҳаси, маиший хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда фермер ва ҳунармандлар ўзаро беллашдилар.
Танловда “Smart hygiene facilities” МЧЖ раҳбари Д.Каримов саноат соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” деб топилди. “Ranglar jilosi” корхонаси бошлиғи С.Худойбердиев хизмат кўрсатиш соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” бўлди. “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” деб “Urgut sanot servis” корхонаси раҳбари М.Исломов эътироф этилди.
“Йилнинг энг яхши фермери” номинациясида ғолиблик тумандаги “Bodomov Bekzod Baxriyevich agrozamini dalasi” фермер хўжалиги етакчиси Бекзод Бодомовга насиб этди. Ҳунармандлар орасида Турсунова Мунира энг маҳоратли деб топилиб, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси ғолиби сифатида эълон қилинди.
Ғолиблар энди кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этадилар.
Б.ЖЎРАЕВ

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15