БОЗОР КЎРГАН БОЛАЛАР

Ургут - тадбиркорлар юрти. Ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш ва саноатнинг барқарор ривожланиб бораётгани аҳолининг турмуш даражаси юксалишида муҳим ўрин тутиши табиий. Аммо бир жиҳат борки, уни эътибордан соқит қилиш асло мумкин эмас. Бу ҳам бўлса, болаларнинг таълимдан узилиб қолиши билан боғлиқ. Ўқувчи мактабга бориш ўрнига, бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланса, унинг келажаги қандай бўлади? 
18 сентябрь куни Ургут савдо комплексида “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда рейд ўтказдик. Туман бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Н.Умаров ҳамда 4 нафар профилактика инспектори, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Ғ.Жабборов, туман халқ таълими бўлими мутахассиси Н.Жўраев ва Ш.Тугаловлар бизга ҳамроҳлик қилишди. 
Давлатимиз раҳбари 2017 йилнинг 9 февраль куни ўтказилган видеоселекторда “Ҳу-қуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирларининг самарадорлигини ошириш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу борада жамоатчилик ва ота-оналарнинг роли ва аҳамиятини янада кенгайтириш, мақсадида бозорлар, интернет клублари ҳамда тунги клублар ва кўнгил очиш масканларида назорат тадбирлари (рейд)ни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан аниқ кўрсатмалар бериб ўтган эди. 
Шунга мувофиқ олиб борилган ўрганиш жараёнида дарсларга бормасдан, пул топиш илинжида юрган кўплаб вояга етмаганлар аниқланди. 2-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси А.Қобилов ва 6-синф ўқувчиси Б.Қобилов, 6-мактабнинг 10-синф ўқувчиси А.Мирзамуродов ва 10-синф ўқувчиси ў.Яндашов, 118-мактабнинг 9-синф ўқувчиси И.Аҳатов, 83-мактабнинг 6-синф ўқувчиси С.Азимов, 29-мактабнинг 10-синф ўқувчиси А.Тожиев, 49-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Б.Сафаров, 102-мактабнинг 5-синф ўқувчиси С.Самиев, 3-мактабнинг 6-синф ўқувчиси А.Раҳматов, 89-мактабнинг 5-синф ўқувчиси М.Эргашев, 55-мактабнинг 7-синф ўқувчиси А.Нуралиев, 121-мактабнинг 5-синф ўқувчиси С.Собировлар шулар жумласидан.
Таълимсиз тараққиёт ҳақида орзу қилиш мумкин эмаслиги кундек ҳақиқат-ку! 
Ота-оналардан ушбу масалага эътиборлироқ бўлишларини сўрар эдик.
Фаёз САФАРОВ,
Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси масъул котиби.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15