ФАН ОЙЛИГИ - БИЛИМ БОЙЛИГИ

Сўфиён маҳалласидаги 2-умумтаълим мактабида география фани ойлиги доирасида тадбир ташкил этилди. Унда сентябрь ойида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, фаол ўқитувчи ва ўқувчилар рағбатлантирилди.
- Фан ойлиги бошланиши ва якунида ўқувчилар билимининг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мослик даражасини аниқлаш мақсадида синфлар кесимида синов тестларини олдик. Ўқувчиларнинг мазкур фандан ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларини мониторинг қилдик. Очиқ дарслар ва ўқувчилар томонидан тайёрланган деворий газеталар тадбир иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди, - деди мактаб директори, география фани ўқитувчиси Мавлуда Муҳиддинова.
Тадбирдан сўнг ўқувчилар билимларини янада ошириш мақсадида кутубхонадан фанга оид ва бадиий адабиётларни олиб мутолаа қилишди.
Зулхумор МИРЗАЕВА,
ўқитувчи.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15