Туманида 2018 йил 15 декабрь куни оилавий поликлиникани очилиш марасими бўлиб ўтди

Ургут шаҳрининг Шодлик махалласида 100 қатновга мулжалланган оилавий поликлиника биносининг очилиши бўлиб ўтди. Бу поликлиника Ургут шаҳридаги 9 та махалласининг 22009 нафар ахолисига хизмат қилади.
Мазкур тиббиёт муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятига ташрифи баёни асосида қурилди. Ушбу бинонинг қурилишига Давлат бюджетидан 1,5 млрд сўм атрофида ажратилиб, “Ургут ғишт заводи” МЧЖ томонидан қиска муддат ичида (4 ойда) қурилиб битказилди. 
Ургут туманининг 105 ўринли Жартепа 1-сон шифохонаси ва 100 қатновга мулжалланган янги оилавий поликлиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу маскан туманни 8 та маҳалласининг 26426 нафар аҳолисига хизмат қилади.
Мазкур муассасанинг қурилишига Давлат бюджетидан 4,75 млрд сўм  маблағ ажратилиб, “Махила-Охила” МЧЖ томонидан қисқа муддатда қурилиб битказилди.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15