Туман ҳокимининг Қарори

      O’zbekiston Respublikasi

Samarqand viloyati

Urgut tumani

HOKIMI QARORI

РЕШЕНИЕ ХОКИМА

Ургутского района

Самаркандской области

Республики Узбекистан

2019  йил  « 15 »  январь          № 47-Қ                           Urgut t., - р.Ургут

 

 

Вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 17-Қ-сонли қарори ҳақида

 

Туманда давлат мулки бўлган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ер ажратиш ва экинларни жойлаштиришда шаффофликни таъминлаш, ернинг экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган замонавий инновацион ва ресурстежамкор технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилаш мақсадида

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

Вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 17-Қ-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

Қуйидагилар:

  Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ;

  Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича ҳудудларга тумандан бириктирилган ишчи гуруҳлари (кейинги ўринларда туман ҳудудларига бириктирилган туман ишчи гуруҳлари деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман ҳокимлиги раҳбарлигида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича туман ишчи гуруҳларига зиммаларидаги мажбуриятларни белгиланган тартибда ва муддатларда бажарилиши вазифаси юклатилсин.

4. Туман ҳудудларига бириктирилган туман ишчи гуруҳлари фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини мақбуллаштиришни фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган талабларда  белгиланган тартиб асосида олиб бориш, бунда:

ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами – 20 гектар;

боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами – 10 гектар;

сабзавотчилик ва полизчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами – 5 гектар;

чорвачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ҳажмлари қонунчиликда белгиланган тартибда мавжуд шартли бош сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши юзасидан ўрнатилган тартибга амал қилсинлар.

5. Туман ҳудудларига бириктирилган туман ишчи гуруҳлари  вилоятдан бириктирилган ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда икки ҳафта муддатда:

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ягона рўйхатини шакллантириб, уларга ажратилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилаётганлиги ва ер ижара шартномаси шартларига риоя этилаётганлигини;

ишлаб чиқариш фаолиятини, тузилган контрактация шартномаларининг бажарилишини, маҳсулот сотишдан тушган маблағларнинг банк ҳисоб варақлари орқали айланишини, дебитор-кредитор қарздорликлари ва молиявий ҳолатини;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятида қўшимча тармоқлар ташкил этилганлигини, талаб этиладиган зарур қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатлар билан таъминланганлик даражасини, моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилсин.

Бунда, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ўтказилган таҳлилларда ҳар бир туманнинг аҳоли зичлиги ва иш билан таъминланганлик даражаси, хўжаликларнинг ихтисослашуви (ғаллачилик, ғаллачилик ва сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик, сабзавотчилик-полизчилик) ва ўзига хос хусусиятлари алоҳида ҳисобга олинсин.

6. Тумандаги тўртта сектор раҳбарлари, туман ҳудудларига бириктирилган ишчи гуруҳлари (Ғ.Абдураҳмонов, Б.Тугалов, С.Одилов, У.Ражабов, Ж.Махмашукуров, Д.Бахриев) белгилансинки, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан биргаликда ер участкаларини мақбуллаштириш жараёнида фермер хўжаликлари фаолиятига холисона баҳо берилишига, шаффофлик, ошкоралик, очиқлик ва адолат тамойилларига қатъий риоя қилинишига шахсан масъулдирлар.

7. Туман прокуратураси (Ш.Холмурзаев)га ҳудудларга бириктирилган туман ишчи гуруҳлари фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатиш, улар томонидан амалга оширилган ишлар натижаси бўйича мунтазам ахборот бериб борилишини таъминлаш ва ер участкаларини мақбуллаштириш ишларини қисқа муддатларда якунлаш чораларини кўриш тавсия этилсин.

8. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ғ.Абдураҳмонов, Б.Тугалов), туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Д.Бахриев), туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (У.Ражабов), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши (Ж.Махмашукуров) туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ер участкаларини тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган қишлоқ хўжалиги кластерларига, экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналарга, кўп тармоқли фермер хўжаликларига ажратиш ишларини бир ой муддатда якунласин.

9. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан, эксперимент тариқасида:

а) фермер хўжаликлари учун ер участкалари очиқ танлов якунларига кўра ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида қабул қилинган туман ҳокимининг қарори бўйича берилиши;

ушбу қарор талабларига мувофиқ фермер хўжаликларига ер участкаларини ажратиш учун ўтказиладиган очиқ танлов барча тартиб-таомиллар билан бирга ўн кундан ошмаслиги юзасидан белгиланган тартибга қатъий амал қилсинлар.

10. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (У.Ражабов), туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Д.Бахриев), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши (Ж.Махмашукуров), агрофирма раислари алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш мақсадида
ғаллачилик-сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари экин ер майдонининг 10 фоиз қисмига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари (беда, сабзавот, полиз) жойлаштирилишини таъминласин.

11. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (У.Ражабов), туман Давлат солиқ инспекцияси (З.Аминов), “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ туман бўлими (Қ.Ахмедов), “Мароқанд нефт база” ДУК Булунғур филиали Ургут  тумани вакили (А.Бердиев), туман “Агросервис МТП” МЧЖ (А.Эсанов), “Агробанк” АТБ туман филиали бошқарувчиси (Қ.Содиқов), туман дон қабул қилиш манзилгоҳи (З.Мирзаев), агрофирма раислари билан биргаликда бир ой муддатда:

ер ижара шартномаси бекор қилинган фермер хўжаликларининг
2019 йил ҳосили учун (кузги шудгор, кузги бошоқли дон, тўқсонбости ва бошқа экинларга) сарфланган харажатлари, етказиб берилган моддий-техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар бўйича юзага келган қарздорликларини;

2019 йил ғалла ҳосили учун ажратилган имтиёзли кредитларини, шунингдек, 2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун уруғлик, кўчат ва минерал ўғитлар учун ажратилган тижорат кредитларининг қопланмаган қисмини янги ташкил этилган ёки мақбуллаштирилган фермер хўжаликлари ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига уч томонлама далолатнома асосида қайта расмийлаштириш ишларини;

ер участкалари мақбуллаштирилган ёки янгидан ташкил этилган фермер хўжаликлари ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан 2019 йил ҳосилидан бошоқли дон етиштириш юзасидан контрактация шартномаларини, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича шартномаларни қайтадан тузиш ишларини якунлаш вазифаси юклансин.

12. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги туман бўлими (У.Саломов), туман Давлат солиқ инспекцияси (З.Аминов), туман Статистика бўлими (Д.Турсунқулов) мақбуллаштириш жараёни якуни билан фаолияти тугатилган фермер хўжаликларини юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқариш ишларини белгиланган тартибда амалга оширсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

         Туман ҳокими                                                                                                         М.Турдиев

 

Туман ҳокимнинг 2019 йил “15” январдаги 47 -сонли қарорига  1  -илова 

 

Туман ҳокимнинг 2019 йил “15” январдаги 47 -сонли қарорига  2  -илова

 

Вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 17-Қ-сонли қарори ҳақида (Тастиқланган вариантини йуклаб олиш PDF размири 747 КБ )

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15