Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик

“Ургут” ЭИЗнинг инвестицион салоҳияти

1.ХОМ АШЁ МАТЕРИАЛЛАРИ;

Ургут эркин иқтисодий зонасида, Полиэстер толасидан тикув ипи, синтетик ип, қоғоз ғалтак (катушка), поролон қопламали материаллар, полиуретан ҳом ашёсидан сунъий чарм маҳсулотлари, полипропилен ип, Синтетик толали материал, иккиламчи ПЭТ идишларидан синтетик тола, петтара ва полиэстилен плёнка, енгил саноат маҳсулотлари учун бўёқ, қурилиш материалларидан Сендвич панеллар ва енгил металл конструкция, Алюминий ва ПВХдан профиллари, метал туруба ва метал профиллар ишлаб чиқарилмоқда,

         2.ЛОГИСТИКА ВА МУХАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИ ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИ;

 “Ургут” ЭИЗси Самарқанд шахридан 30 км узоқликда жойлашган.

 ЭИЗ худудида махсус божхона пункти ташкил этилган бўлиб суткасига                  24 соат давомида хужжатларни расмийлаштир учун хизмат кўрсатади.

Ургут туман Қоратепа кўчасида жойлашган “Ургут промзона” божхона омбори, Пастдарғом туман Чархин қўрғонида “ЎЗТЕМИРЙЎЛ КОНТЕНЕР”АЖнинг божхона омборлари мавжуд, бундан ташқари Зарафшон ва Жомбой темир йўл станцияларида юк тушириш ва ортишга мўлжалланган терминаллар мавжуд.

“Ургут” ЭИЗ худудларини мухандислик-коммуникация тармоқлари билан

таъминлаш 2019 йилда тўлиқ амалга оширилади.

     3.ҲУДУДИЙ ҚУЛАЙЛИКЛАРИ;

“Ургут” эркин иқтисодий зонаси Самарқанд вилоятининг жанубий-шарқий қисмида жойлашган.

 Самарқанд шахрига энг яқин худуди 5 км, энг узоқ худуди 30 км масофани ташкил қилади.

 “Ургут” ЭИЗси Самарқанд халқора аэропортидан 40 км, темирйўл вокзалидан 45 км узоқ масофада жойлашган .

ЭИЗнинг барча  худудларига автомагистрал  йўллари орқали борилади.

Республикамиз барча вилоятларини боғловчи магистрал йўллари кесишмаси ўтадиган марказида жойлашган бўлиб қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош.

“Ургут” ЭИЗ худудига 2020-2024 йилларда 54 км.лик темир йўл линиясини тортиш режалаштирилган.

        4.АРЗОН ИШ КУЧИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИ (ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИ, КОЛЛЕЖ, ИНСТУТЛАР);

Ургут туман ахолиси 550 минг кишидан ортиқ бўлиб шундан мехнатга лоёқатлилар  сони 280 мингдан ортиқ кишини ташкил қилади.

Ургут туманида 20 та касб хунар коллежи фаолият кўрсатиб 14 минг нафардан ортиқ талабалар касб-хунар сирларини урганмоқда, олий укув юртларида                  739 нафар ёшлар тахсил олмоқда.

Юзага келаётган муаммолар.

1.Ургут туманига олиб келувчи 4Р-47 Булунғур-Ургут ва 4Р-50 "Тайлоқ-Ургут" автомобил йўлларининг эни қисқа, 7-9 метр кенгликда ахоли зич жойлашган худудларда барпо этилганлиги, оғир юк ташувчи автомобилларни харакатланишида кўп қийинчиликларни келтириб чиқармоқда ва мавжуд йўлларга жиддий зиён етказмоқда хамда йўл транспорт ходисаларини кўпайишига олиб келмоқда.

Ургут ЭИЗ худудларининг жами 60,7 км. ички йўлларни барпо этиш кўзда тутилган бўлиб хозирги кунда "Мерганча","Сариқтепа" ва “Сазағон” массивларида қурилиш ишлар бошланган бўлсада ёғингарчилик мавсуми бўлганлиги сабабли барпо этилаётган автомобил йўлларининг тайёрланган асослари чўкиши оқибатида автомобиллар харакатланиш имкони бўлмаяпти.

       2. Ургут” ЭИЗ ҳудудларини 2018 йилда  ичимлик суви ҳамда оқова сув билан таъминлаш ишлари  молиялаштирилмаганлиги сабабли бажарилмасдан қолди.

Натижада худудларда  ички автомобил йўлларини қуриш ва бошқа коммуникация тармоқларини тортиш имконияти бўлмаяпти

3. Ургут ЭИЗнинг “Мерганча” ва “Сариқтепа” массивларига бериладиган таъбиий газ Тайлоқ туманидан 1990 йилларда ахоли истеъмоли учун тортилган газ қувирларига уланган бўлиб бугунги кунга келиб газ қувирлари эскирган юқори газ босимга бардош бера олмайди. Кунаро газ тармоқларида авария холатлари юз бериб ишлаб чиқаришга салбий таъсирини кўрсатиб экспорт боп маҳсулотлар ишлаб чиқариш

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15