Инвестицион салоҳият

Ургут туманида инвестиция лойиҳаларини  амалга оширилиши ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот

 

I. 2018 йил якунлар бўйича.

1. Жами инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши.

Ургут туманида 3 та қарор (вил. ҳокимининг 47-сонли, ВМ-488-сонли ва
ПҚ-3874-сонли)
билан 2018 йилда жами 166 та 923,9млрд.сўмлик (саноат – 72 та 867 млрд.; қишлоқ хўжалиги – 15 та 24,5 млрд.; хизмат кўрсатиш – 79 та 22,9 млрд.) лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига жами 3 207 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Бунинг учун, 319,8 млрд. сўм маҳаллий инвестициялар, 523,9 млрд. сўм банк кредитлари ва 10,4 млн. доллар хорижий инвестициялар жалб этилиши назарда тутилган.

Мазкур 3 та қарор асосида ҳақиқатда 149 та 704 млрд. сўмлик лойиҳалар ишга туширилиб, 2 587 та янги иш ўринлари яратилди.

Ишга туширилган корхоналар томонидан 2018 йилнинг 11 ойида жами 145 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 5,9 млн.долларлик экспорт амалга оширилди.

Масалан, йирик лойиҳалардан Камалак текстиль МЧЖ (179 млрд.сўм), Сам-негин МЧЖ (89,3 млрд.сўм), Арфа экспрод қўшма корхонаси (89 млрд.сўм), ЎзБАТ ҚК (85 млрд.сўм) ва Азия Файбер МЧЖ (69 млрд.сўм) ларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Шу билан бирга, муаммоли ва истиқболсиз жами 17 та 220,5 млрд.сўмлик (620 та иш ўрни) лойиҳаларнинг ишга туширилиши кечиктирилди.

(- қисман амалга ошган – 1 та 1,1 млрд.сўм (Амиржон бахт бизнес МЧЖ)

- истиқболсиз 6 та 23,7 млрд.сўм (215 та иш ўрни)

- 2019 йилга кўчирилган – 10 та 195,5 млрд.сўмлик лойиҳалар (385 та иш ўрни)

Масалан, “Еггилам” МЧЖнинг 103,3 млрд.сўмлик (иш ўрни 70 та), “Бекмез карпет” МЧЖ 21,1 млрд.сўмлик (иш ўрни 50 та) лойиҳлари муддати 2019 йилга кўчирилди.

Жорий йилда ишга туширилиши белгиланган ҳамда муддати келган жами 17 та лойиҳа муаммоли деб топилган бўлсада, ушбу лойиҳаларнинг ўрнига дастурларга қўшилмаган лойиҳалар топиб, амалга оширилмоқда.

Истиқболсиз ҳамда муаммоли лойиҳаларни ўрнига дастурларга киритилмаган лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига иқтисодий кўрсаткичларни бажариш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Жумладан, бугунги кунда дастурларга киритилмаган 51 та жами 159,6 млрд.сўмлик лойиҳалар амалга оширилаётган бўлиб, бунинг натижасида 1 178 га янги иш ўринлари яратилади.

Масалан, жорий йил июль ойида спорт кийимлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Асомиддин Нур текстиль” МЧЖда бугунги кунда 480 минг долларлик лойиҳа тўлиқ ишга туширилиб, янги замонавий фабрика пайдо бўлди ва 100 нафардан ортиқ йигит-қизлар ишга жойлашди.

2. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилиши.
Жорий йил январь-декабрь ойларида туман бўйича 17 та корхона томонидан дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 8,4 млн.долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди.
Яъни, 4 та сектор бўйича ҳар бир секторга 11,75 млн. доллардан жами 47 млн. долларлик режа (январь - июлда 250 минг доллардан, август ойидан 2 млн. доллардан) 17,8 фоизга, шу жумладан туман ҳокимида 16,1 фоизга, туман прокурорида 17,9 фоизга, туман ИИОФМБ бошлиғида 3,8 фоизга ҳамда туман ДСИ бошлиғида 33,5 фоизга бажарилган.
Киритилган хорижий инвестицияларнинг 7 та корхонада 4,5 млн.доллари Дастурлар асосида тасдиқланган лойиҳалар бўйича, 11 та корхонада 3,9 млн.доллари эса дастурларга киритилмаган лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган.
Туман бўйича 2018 йилда жами 20 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар томонидан 85,5 млн.долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Масалан, “Смарт хайген факилитис” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси томонидан болалар тагликлари ва салфеткалар ишлаб чиқариш лойиҳасига 1,3 млн.долларлик хорижий инвестициялар киритилиб, бугунги кунга қадар 4,5 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Корхона томонидан 2019 йилда жами 72 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 1 млн.доллар экспорт қилишни режалаштирган.

Шунингдек, хорижий кредит линиялари ҳисобидан тумандаги 17 та корхоналар томонидан жорий йилда жами 34 млн.долларлик, шундан 3 та қўшма корхона томонидан 14,1 млн.долларлик кредитлар олиниб, чет элдан асбоб-ускуналар келтирилган.

Масалан, Ургут туманидаги “Камалак текстиль” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси томонидан (устав жамғармасининг 70 фоиз улуши Туркиянинг “SARPEL IC VE DIS TICARET LIMITED SIRKETI” компаниясига тегишли) гилам ва синтетик тола ишлаб чиқариш бўйича 179 млрд.сўмлик лойиҳа амалга оширилаётган бўлиб, 2018 йил декабрь ойида ишга тушиши режалаштирилиб, 230 та иш ўринлари яратилиши белгиланган. (Лойиҳа ВМнинг 2018 йил 28 июндаги 488-сонли қарори асосида тасдиқланган Дастурга киритилган).

Корхона томонидан Германиянинг Landsbank банки орқали 2018 йил 14 мартда 3,5 млн.доллар, 14.06.2018 йилда 2,5 млн.доллар ҳамда 2018 йил 17 июлда Германиянинг Kommersbank банки орқали 4 млн. 455 минг евро кредит маблағлари олиниб, асбоб-ускуналар келтирилган.

Корхона томонидан 2019 йилда 125 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 7,2 млн.доллар экспорт қилиниши белгиланган.

 

II. 2019 йил лойиҳалари тўғрисида:

Туман бўйича жами 83 та  960 млрд 329 млнсўм лик лойиҳаларнинг (янги иш ўринлари 2 199  та) Манзилли рўйхати шакллантирилиб, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.

Жумладан:

- саноат соҳасида – 54 та 844.9 млрд  сўмлик;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида – 17 та 56.9 млрд  сўмлик;

- хизмат кўрсатиш соҳасида – 12 та 58.3 млрд сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши учун 293,1 млрд. сўм маҳаллий инвестициялар, 212.4 млрд сўм банк кредитлари ва 41,5 млн. доллар хорижий инвестициялар жалб этилиши назарда тутилган.

Шундан, 2019 йил учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги 15 та 42 млн.долларлик лойиҳалар шакллантирилиб, 2018 йилга нисбатан қарийб 5 баробарга оширилиши белгиланган.

Масалан, “Либиллиус фарм” Ўзб-Хитой қўшма корхонаси 89 млрд.сўмлик дори-дармон ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаси 2019 йил ноябрь ойида ишга туширилади;

- “Нефтпромойл” МЧЖ Ўзб-АҚШ қўшма корхонасининг автомобиль мотор мойи ишлаб чиқариш бўйича 3 млн.долларлик (2 млн.долл. хорижий инвестиция) лойиҳаси 2020 йилда ишга туширилади;

- “Ург-Таж” Ўзб-Тожикистон қўшма корхонаси 3 млн.долларлик (250 минг долл. хорижий инвестиция) лойиҳа 2304 тонна полипропилен ип ишлаб чиқарилиб, 100 фоиз экспорт режалаштирилган.

Умуман олганда, 2018-2019 йилларда ишга тушган лойиҳалар томонидан 2019 йилда жами 700 млрд.сўмлик (шундан 530 млрд.сўми саноат маҳсулотлари) ишлаб чиқарилиши ва 35,5 млн.доллар экспорт қилиниши режалаштирилган.

МАР бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасига кредитлар олиниши:

Ургут туманига 2018-2019 йилларда Халқаро молия ташкилотлари кредит линиялари ҳисобидан 22 млн.доллар миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилилиши белгиланган.

Ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида, умумий қиймати 27,7 млн. АҚШ долларлик шундан, банк кредити 21,7 млн. АҚШ долларлик 33 та лойиҳаларнинг (иш ўрин 453 та) манзилли рўйхати шакллантирилган;

Шу жумладан:

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича – 10 та 8,9 млн.долларлик (банк кредити 6.5 млн.долл);

- замонавий музлаткич ташкил этиш бўйича – 7 та 7,4 млн.долларлик (5,7 млн.долл.)

- иссиқхоналар ташкил этиш бўйича – 6 та 8 млн.долларлик (6,9 млн.долл)

- четдан наслли қорамол олиб келиш бўйича – 4 та 3 млн.долл (2,4 млн.долл)

- паррандачилик бўйича – 1 та 700 минг долларлик (409 минг долл.) лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлоновнинг 2018 йил 10 июлдаги 11634-хҳ-сонли топшириғига асосан Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар қайта ўрганиб чиқилди ва дастур қайта тасдиқланди.

Ушбу тасдиқланган дастурга асосан 2018 йилнинг 3 ва 4-чораклари давомида 13 та умумий қиймати 7 млн. АҚШ долларилик (шундан, банк кредити 5,7 млн. АҚШ доллари) лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари қайта ишлаб чиқилди.

Ишлаб чиқилган янги тармоқ жадвалига асосан лойихаларнинг 11 тасига агентликнинг 5,1 млн. доллар миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди.

Бугунги кунда 2 та лойиҳа (630 минг.долл) Агентликда кўрилмоқда;

- 11 та лойиҳа (4,7 млн. долл.) Бош банкда ўрганишда;

- 21 та 19,6 млн.долллик (банк кредити 16,6 млн.долл.) лойиҳалар янгидан шакллантирилиб, ҳужжатлар йиғилмоқда.

 

ПҚ-3874 бўйича.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги 

“2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 

ПҚ-3874-сонли қарори асосида Ургут тумани бўйича жами 12 та 25,7 млн.долларлик (шундан хорижий инвестициялар 7,6 млн.доллар) ҳудудий лойиҳалар тасдиқланган.
Шундан 6 та 6,7 млн.долларлик лойиҳа 2018 йилда ҳамда 6 та 19 млн. долларлик лойиҳалар 2019 йилда амалга оширилиши белгиланган.
Жумладан, январь-декабрь ойларида 6 та 6,7 млн.долларлик лойиҳалар ишга туширилиши ҳамда 4 млн.доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши назарда тутилган. Хусусан:
1. “Salim biznes baraka” МЧЖ 900 минг долларлик (банк кредити 500 минг оллар, хорижий инвестиция - 100 минг доллар) лойиҳаси Ургут ЭИЗнинг Мерганча массивида жойлашган бўлиб, бир йилда 1,4 млрд. сўмлик бир марталик соқол олиш воситалари ишлаб чиқариш режалаштирилган. 
Корхонанинг хорижий ҳамкори томонидан 13,5 минг доллар миқдорида инвестиция киритилган.
Лойиҳа 2018 йилнинг 2-чорагида ишга туширилиб, 43 та янги иш ўринлари яратилган. (Лойиҳани амалга ошириш учун 0,6 гектар ер майдон ажратилган).
2. Ургут Ғишт Завод” МЧЖ нинг 2,9 млрд.сўмлик (шундан банк кредити 300 млн сўм) лойиҳаси Ургут шаҳридаги Ялпоқтепа маҳалласида жойлашган. Корхона томонидан лойиҳани амалга оширишда хорижий инвестицияни киритилмаганлиги тўғрисида хат берилган.
Лойиҳа 2018 йилнинг 2-чорагида ишга тушурилиб, 25 та янги иш ўринлари яратилди. Хорижий инвестиция ўзлаштирилмаган.
Сабаби, қарор асосида тасдиқланган Дастурда 300 млн.сўм банк кредити хато киритилиб, 300 минг доллар сифатида киритилган. (Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар бош бошқармасига хат орқали маълум қилинган).
3. “Urgut best business” МЧЖнинг 600 минг долларлик (банк кредити 78 минг доллар, хорижий инвестиция – 300 минг доллар) лойиҳаси Ургут ЭИЗнинг Сариқтепа массивида жойлашган.
Лойиҳа бўйича пайпоқ ишлаб чиқариш режалаштирилган эди. Ҳозирда хорижий ҳамкори билан келишув имзоланмаганлиги сабабли лойиҳани амалга оширишдан воз кечилган. Лойихани амалга ошириш учун 0,3гектар ер майдон ажратилган бўлиб, лойиҳа ташаббускори томонидан Ургут ЭИЗ маъмуриятига ерни қайтариб бериш тўғрисида хат берилган.
4. “Urg sam tekstil” МЧЖ нинг 477 минг долларлик лойиҳаси Ургут ЭИЗнинг Сариқтепа массивида жойлашган. Лойиҳадаги 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги ишлар Хитой Халқ Республикасининг ”JIANGSU INDUSTRIAL CO LTD” компаниясининг инвестицияси ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган эди.
Ҳозирги кунда компания раҳбариятининг барча вакиллари устидан Хитой Халқ Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Хорижий инвестиция ўзлаштирилмаган.
Сабаби, қарор асосида тасдиқланган Дастурда 2,4 млрд.сўм хато киритилиб, 2,4 млн.доллар сифатида киритилган. (Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар бош бошқармасига хат орқали маълум қилинган).
Шу сабабли лойиҳа ўз маблағи ва 300 минг банк кредити ҳисобидан 2019 йилнинг 3-кварталида амалга ошириш режалаштирган. (Лойиҳани амалга ошириш учун 0,5 гектар ер майдон ажратилган).
5. “Urgut elita servis” МЧЖ ҚКнинг 900 минг долларлик (ўз маблағи 300 минг доллар, хорижий инвестиция 600 минг доллар) лойиҳаси Ургут ЭИЗининг Мерганча массивида жойлашган. Ушбу корхона томонидан жорий йилда тўғридан-тўғри 90,1 минг доллар миқдорида хорижий инвестиция киритилган. Қолган 510 минг доллар йил якунига қадар киритилиши режалаштирилган.
Лойиҳа бошқа бинода 2018 йилнинг 4-чорагида ишга туширилиб, 50 та янги иш ўринлари яратилган ҳамда йил бошидан 390 минг доллар миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилган.
Ҳозирда Хитой давлатидан келтирилган ускуналар ўрнатилиб, синов тариқасида маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш учун 1 гектар ер майдон ажратилган.
Туман хокимлигидан ер ажратилган, сувли ер бўлганлиги сабабли вилоят хокимлиги томонидан тасдиқланиши зарур.
Ҳозирги кунда ташаббускор ижарага бошқа бино олиб, лойиҳани амалга оширмоқда, қисман тўғридан тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган, шунингдек вилоят ҳокимлиги 11.09.2018 йилдаги 04-04/1424 сонли хат орқали лойиҳани бошқа истиқболли лойиҳага алмаштириш бўйича Ўз.Респ. Инвестициялар бўйича қўмитага мурожат қилинган.
6. “Amir qodir tekstil” МЧЖнинг 800 минг долларлик (банк кредити 300 минг доллар, хорижий инвестиция – 300 минг доллар) лойиҳаси Ургут ЭИЗнинг Сариқтепа массивида жойлашган.
Лойиҳа бўйича болалар мактаб сумкалари ишлаб чиқариш режалаштирилган эди. Ҳозирда хорижий ҳамкори билан келишув имзоланмаганлиги сабабли лойиҳани амалга оширишдан воз кечилган. (Лойихани амалга ошириш учун 0,3 гектар ер майдон ажратилган бўлиб, лойиҳа ташаббускори томонидан Ургут ЭИЗ маъмуриятига ерни қайтариб бериш тўғрисида хат берилган).
Истиқболсиз ва муаммоли лойиҳалар томонидан киритилмай қолган 1 350 минг доллар хорижий инвестициялар ўрнига 2 млн.долларлик 5 та янги лойиҳалар киритилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 24/1-4060-сонли йиғилиш баёни билан “Йўл харитаси” тасдиқланди.

 
2019 йилда амалга ошириладиган лойиҳалар:

1. "Smart hygiene facilities" МЧЖ ҚКнинг 1,5 млн.долларлик
(банк кредити 900 минг доллар, хорижий инвестиция - 600 минг доллар) лойиҳаси Ургут ЭИЗнинг Мерганча массивида жойлашган бўлиб, бир йилда 6 млрд. сўмлик болалар тагликлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Корхонанинг хорижий ҳамкорлари томонидан йил бошидан буён 1 154 минг доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритилган.

Лойиҳа 2018 йилнинг 3-чорагида ишга туширилиб, 50 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳозирда Хитой давлатидан келтирилган ускуналар ўрнатилиб, синов тариқасида маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун 1 гектар ер майдон ажратилган.

2. “Sam vira colur” МЧЖ ҚКнинг 2,5 млн долларлик (банк кредити 2 млн доллар, хорижий инвестиция- 250 минг доллар) лойиҳаси Ургут ЭИЗнинг Мерганча массивида жойлашган бўлиб, бир йилда 17 минг дона бўёқлар ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Бугунги кунда 72 минг долларлик хорижий инвестиция киритилган бўлиб, йил якунига қадар тўлиқ киритилишини маълум қилинди.

Лойиҳа 2018 йил якунига қадар ишга туширилиб, 10 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Лойиҳани амалга ошириш учун 0,6 гектар ер майдон ажратилган.

3. “SMART WAYS” МЧЖнинг 7,1 млн.долларлик (ўз маблағи 4,2 млн.доллар, хорижий инвестиция - 350 минг доллар) лойиҳаси Ургут ЭИЗнинг Мерганча массивида жойлашган бўлиб, бир йилда 500 минг дона пойабзал ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар 76 минг долларлик хорижий инвестиция киритилган бўлиб, йил якунига қадар хорижий инвестициялар тўлиқ киритилиши режалаштирилган.

Лойиҳа 2018 йилнинг 4-чорагида ишга тушириб, 12 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Лойихани амалга ошириш учун 0,6 гектар ер майдон ажратилган.

4. "ISROIL SIFAT PLAST" МЧЖ нинг 365 минг долларлик (банк кредити 165 минг доллар, хорижий инвестиция – 100 минг доллар) лойиҳаси Мерганча маҳалласида жойлашган.

Лойиҳа ташаббускори томонидан рад этилган. Лойихани амалга ошириш учун 0,3 гектар ер майдон ажратилган бўлиб, лойиҳа ташаббускори томонидан Ургут ЭИЗ маъмуриятига ерни қайтариб бериш тўғрисида хат берилган.

5. “СOVEN ELEKTRO” МЧЖ нинг 3 млн долларлик (банк кредити 2,5 млн доллар, хорижий инвестиция - 250 минг доллар) лойиҳаси Ургут ЭИЗнинг Сариқтепа массивида жойлашган.

Лойиҳа бўйича замонавий чанг ютгичлар ва кир ювиш мошиналари ишлаб чиқариш режалаштирилган эди. Ҳозирда четдан келтирилаётган ушбу турдаги воситаларнинг нархи ўзимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархидан ҳам арзонлиги инобатга олиниб лойиҳа текстел маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишига ўзгартирилган ҳамда лойиҳани 2019 йил 3-чорагида ишга тушириш бўйича хат берилган. Лойихани амалга ошириш учун 2 гектар ер майдон ажратилган.

6. “Libellius pharm” МЧЖ нинг 10,6 млн долларлик (банк кредити 6,6 млн.доллар, хорижий инвестиция 2 млн.доллар) лойиҳаси Ургут ЭИЗнинг Сариқтепа массивида жойлашган.

Лойиҳа бўйича дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб ҳозирда лойиҳа смета ҳужжатлари Хитой давлатидаги корхона томонидан тузилмоқда. Шу сабабли корхона томонидан лойиҳани ишга тушириш муддатини 2019 йил 4-чорагига ўзгартириш тўғрисида хат берилган. (Лойихани амалга ошириш учун 2 гектар ер майдон ажратилган) .

 

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15