Бўш турган бинолар

Хатлов натижасида аниқланган бўш турган давлат объектлари тўғрисида.                 

  МАЪЛУМОТ

Ургут туманида ўтказилган хатлов натижасида бўш турган 47 та давлат объектлари аниқланиб уларнинг яроқли ёки яроқсизлиги туғрисида Самарқанд вилоят давлат архитектура-қурилиш назорат инспекцияси тамонидан 47 та объект бўйича уз хулосасини тақдим этди.

Жумладан Туман халқ талимига қарашли бўлган 19 та объектдан самарали фойдаланиш буйича 2018 йил 30 августдаги 1106-сонли хати орқали таклифларини тақдим этган 8 та макабнинг бўш турган биносидан 10-11 синфлар ташкил этилиши муносабати билан ўқитиш мақсадида фойдаланиш.

Қолган 8 та  мактабнинг бўш турган биноси авария ҳолатда булганлиги сабабли бузиб ер майдонини мактаб балансида қолдириш буйича маълумотларни тақдим этган.

Туман мактабгача таълим муасасига қарашли бўлган 4 та объектлар дан самарали фойдаланиш буйича 2018 йил 9 октябрда тақдим етган маълумотида қуйидагилар маълум қилинган:

-3 та боғчанинг бўш турган бинолари Туман ҳокимлиги балансига олинган булиб, Мактабгача таълим вазирлигига бинони қайта қуриш режасига таклиф берилган.

-Ургут туман Сариқтепа маҳалласида жойлашган 35-МТМ биносининг бўш турган қисми (Собиқ 29-МТМ филиали биноси)               2019-йил давлат дастурига қайта қуриш учун режалаштирилган.

-Ургут туман Нисбат маҳалласида жойлашган 42-МТМнинг бўш турган қозонхона биноси 49 МТМнинг балансида турибди самарали фойдаланиш буйича хулосаси йуқ.

-Ургут туман Узун маҳалласида жойлашган бўш турган боғча биноси 2005 йил Туман ҳокимлиги тамонидан маҳаллага ажратиб берилган.

Туман тиббиёт бирлашмасига тегишли бўлган 1 та объектдан самарали фойдаланиш бўйича 2018 йил 6 сентябрдаги 06-01/497-сонли хати орқали қуйидагиларни маълум қилган:

-Умар Курбонов номли бўш турган шифохонасида Тиббий тез ёрдам шохобчаси ва 100 қатновга мўлжалланган оилавий поликилиника қурилиши учун 0,40 га ер майдони туман ҳокимини қарори билан ажратилиб, қурилиш  ишлари олиб борилаябди, қолган 1 га ер майдони ва бинолари туман ҳокимлиги балансига олинган.

-Почвон маҳалласидаги бўш турган ҚВП биноси туман ҳокимлиги балансига олиниб “Е-ижроаукцион” савдоларига чиқарилди.

-Муминобод маҳалласидаги собиқ наркология диспансерининг бўш турган бино-иншоотлари бўш турган бино иншоатлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли, бўзишга туман ҳокимининг қарори чиқган ва ўрнида янги қишлоқ врачлик пункти қуриш 2019 йил Инвестиция дастурига киритилган.

-Оқмасжид маҳалласидаги собиқ 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасининг бўш турган биноси  ва ер майдони туман ҳокимлиги захирасига олиниб, унинг ўрнида тадбиркорлар тамонидан замонавий инфраструктура объектлари барпо этилмоқда.

-Жураптепа маҳалласидаги собиқ Ибн Сино номли шифохонанинг бўш турган бинолари туман ҳокимлиги балансига олиниб “Е-ижроаукцион” савдоларига чиқариш бўйича тегишли ҳужжатлари тайёрланмоқда .

-Мирзабоғлон маҳалласидаги қисман фойдаланилмаётган ҚВП биноси Янгиариқ ҚВП биносида бўш турган объектлар мавжуд эмас, бинонинг 2-қавтидан фойдаланиб бўлмайди бино утган асирнинг          80-йилларида ҳашар йули билан чупдан қурилган.

Туман сув истемолчилар уюшмасига қарашли бўлган 7 та объектдан самарали фойдаланиш буйича 2018 йил 17 сентябрдаги              186-сонли хати орқали қуйидагиларни маълум қилган:

-Ургут шаҳари Навоий шох кучасида жойлашган Ургут ирригация бўлимининг бўш турган бино-иншоотлари тўғрисида Туман ирригация бўлимида буш турган хона ва ер майдонлари мавжуд эмас.

-Ургут туман Терак маҳалласида жойлашган сув омбори  ва биноси "Зарафшон ирригация тизимлари хавза" бошқармаси қошидаги Сув омборлар бошқармасига қарашли эканлиги маълум қилинган.

-Ургут туман Мерганча, Вағашлидаги 2 та Қайнарбулоқ, Бешкон, Бунйодкор маҳаллаларида жойлашган сув омбори бино-иншоотларига сув чикариш иншооти тўғрисида Ургут туман Сув истемолчилар уюўмаси ҳисобида бўлган барча насос стансиялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сонли қарорига асосан фермер хўжаликларига бланас қийматида ишончнома орқали бепул ўтказиб берилди.

1Туман Маданият бўлимига қарашли бўлган 2 та объектдан самарали фойдаланиш буйича 2018 йил 9 октябрдаги 03/117-сонли хати орқали қуйидагиларни маълум қилган:

-Ургут туман Бирлик маҳалласида жойлашган собиқ маданият уйи             9-сонли маданият ва аҳоли дам олиш маркази 2020-йилга қайта қурилиш дастурига киритилган.

-Ургут туман Жартепа маҳалласида жойлашган бўш турган маданият ва ахоли дам олиш маскани 4-сон маданият ва аҳоли дам олиш маркази 2015 йил қайта таъмирга тушган бўлиб ҳозирги вақтда 60% ишлар бажарилган.

Урта махсус таълим вазирилигига қарашли бўлган 2 та;

-Ургут туман Сойгузар маҳалласидаги Маиший хизмат ва сервис коллежининг бўш турган биноси,

-Ургут туман Хўжайдук маҳалласидаги Ургут туман Тадбиркорлик касб-хунар коллежи ҳудудида жойлашган ёрдамчи бинолари буйича таклифлар олинмаган.

Ургут туман ер тузиш ва кучмас мулк кадастри бўлимига қарашли Туман кадастр бўлимининг бўш турган эски биноси.

Ҳамда қуйидаги 3 та обектларнинг баланс сақловчи ташкилоти аниқланмади:

-Ургут туман Муминобод маҳалласида жойлашган Баркамол авлодга қарашли бўш турган спортзал биноси.

-Ургут туман Ғуслик  маҳалласида жойлашган Бокс мактаб биноси (142-мактаб).

-Ургут туман Кўтарма  маҳалласида жойлашган Бўш турган амбулатория.

 

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашили 3 та бино туман хокимлиги захирасига олинган.

Жумладан: Ургут туман тиббиёт билашмасига қарашли собиқ Ибн Сино номли шифохона биноси туман хокимининг 2018йил 20 декабрдаги №3341-Қ-сонли қарорига туман хокимлиги захирасига олинган.

Ургут туман тиббиёт билашмасига қарашли собиқ Самарқанд қишлоқ вирачлик пункити биноси туман хокимининг 2018йил 20 декабрдаги №3340-Қ-сонли қарорига туман хокимлиги захирасига олинган.

Ургут туман тиббиёт билашмасига қарашли собиқ Самарқанд қишлоқ вирачлик пункити биноси туман хокимининг 2018йил 20 декабрдаги №3340-Қ-сонли қарорига туман хокимлиги захирасига олинган.

Ургут туман тиббиёт билашмасига қарашли собиқ Қайроқли қишлоқ вирачлик пункити биноси туман хокимининг туман хокимлиги захирасига олинган.

 

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашили 1 та бино E Ijro акцион совдога чиқарилган.

         Ургут туман тиббиёт билашмасига қарашли собиқ Самарқанд қишлоқ вирачлик пункити биноси E Ijro акцион совдога чиқарилган.

 

БЎШ ТУРГАН ДАВЛАТ ОБЪЕКТЛАРИ    ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ (ЮКЛАБ ОЛИШ ЕХСЕЛ)  

Тўлиқ маълумотни юклаб олиш  Ургут туманидаги бўш турган объектлар туғрисида маълумот.

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15