Йил дастури

О’zbekiston Respublikasi

Samarqand viloyati

Urgut tumani

H O K I M I

Q A R O R I

Р Е Ш Е Н И Е

Х О К И М А

Ургутского района

Самаркандской области

Республики Узбекистан


 

2018  йил «2» феврал                                   № 535-Қ                                  Urgut sh. – г.Ургут

 

Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 31 январдаги 42-Қ-сонли

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга

оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сонли

Фармони ижросини аъминлаш ҳақида” қарори ҳақидаги қарори

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 31 январдаги 42-Қ-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сонли Фармони ҳақида”ги қарори ижро учун қабул қилинсин.
  2. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижросини таъминлаш бўйича туманда амалга ошириладиган Чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар дастури) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ғ.Абдурахмонов, У.Ўроқов, Б.Тугалов, Н.Намозов, Х.Қосимов, З.Муртозаева) Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича корхона ва ташкилотларнинг Давлат дастурида ҳамда Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолияти мувофиқлаштириб борилишини, шунингдек, ижро этилиши устидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
  4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ғ.Абдурахмонов, Н.Намозов), тумандаги корхона ва ташкилотлар рахбарлари билан биргаликда ҳар ойда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг боришини муҳокама қилиш, инвесторлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этишни таъминлаш мақсадида инвесторлар билан шахсан учрашувларни, шу жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш амалиётини йўлга қўйсин.
  5. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ғ.Абдурахмонов, Н.Намозов), Туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими, ташкилот ва корхона раҳбарлари билан биргаликда, вилоят ҳокимлиги билан келишган холда,
    2019 йил 20 майга қадар ҳар бир худуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, биринчи навбатда инвестиция жалб этиш учун устувор йўналишларни назарда тутувчи туманнинг ўрта муддатли истиқболдаги инвестиция сиёсати стратегияси (кейинги ўринларда Стратегия) лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиб, вилоят  ҳокимлигига киритсин.
  6. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ғ.Абдурахмонов, Н.Намозов), Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими, хамда тегишли корхона
    ва ташкилот раҳбарларига:

туман иқтисодиётининг ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтиришга, шунингдек, унинг рақобатбардошлигини янада оширишга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва инновацион технологияларни жалб этиш;

хусусий махаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини йўлга қўйиш орқали инвестиция фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантириш;

инвестиция таклифларини баҳолаш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ғ.Абдурахмонов, Н.Намозов) Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, ҳудудий ва хўжалик бошқарув органлари билан биргаликда етакчи халқаро молиявий ва консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда
    2019 йил 1 июлга қадар устав капиталидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг акциялар (улушлар) пакетларини сотиш назарда тўтилаётган стратегик ахамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятлари ягона рўйхати шакллантирилиши ва юритилишини таъминлаши;

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва кенг жамоатчиликнинг қўйидаги:

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати - нодавлат нотижорат ташкилоти вилоят ҳудудий бўлинмасини ташкил этилиши;

режалаштирилган ислоҳотларни, шу жумладан, Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиришни
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлинмасининг асосий вазифаси этиб белгилаши;

умуммиллий ҳаракат ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари орасидан сайлаш, улар бир вақтнинг узида вилоят ҳокимининг маслахатчиси ҳисобланиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Туман адлия бўлими (Ш.Ахмедов) Давлат дастурида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига таклифларни сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва киритилиши бўйича масъул ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатсин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ғ.Абдурахмонов, Н.Намозов) хамда туман “Ургут садоси” газетаси таҳририяти (С.Тайлонов) билан яқин ҳамкорликда:

ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари кенг тушунтирилишини;

Давлат дастури амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги холис
ва тўлиқ маълумотни кенг жамоатчиликка тезкорлик билан етказилишини таъминласин.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокимининг  2019 йил 2 февралдаги  535-сонли қарорига  илова, йуклаб олиш 75,2 КБ (77 071 байт)

Туман ҳокими                                                        М.Турдиев

 

 

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15