Ургут қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка”си ташкил этилди. 

Вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 февралдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида туманда ўтказилиши белгиланган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги умумпрофилактик тадбирлар, бугунги кунда фуқаролар олдида турган муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этишга қаратилиб, ўтказилган учрашув доирасида Ургут қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка”си ташкил этилди. 
Мазкур “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси”га тумандаги 102 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 278 та бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари билан иштирок этишди.
Тадбирда ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари ва мутахассисликлари бўйича маълум бир иш ўрнига эга бўлиш мақсадида меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз фуқаролардан 47 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди. Йўлланма олганларнинг 13 нафарини ёшлар, 30 нафарини хотин-қизлар, 6 нафари коллеж битирувчилари, 4 нафари вақтинча ишлаш мақсадида чет давлатларда бўлиб қайтган фуқаролар, 1 нафарини ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинганлар, 1 нафари жазо муддатини ўтаб қайтганлар, 4 нафари оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар, 4 нафари ногиронлиги бўлган, 1 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг оила аъзоларини ташкил этади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15