2019 йил 1 июн куни Ургут тумани Кенагас махалласидаги Алишер Навоий хайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Дунёда Алишер Навоийга қўйилган бир нечта ёдгорлик мавжуд: Москва, Навоий, Ўш, Тошкент, Самарқанд, Боку, Токио, Шанхай. Вашингтонда ҳам Навоийга ёдгорлик ўрнатиш режалаштирилган.

Кенагас маҳалласида қад кўтарган ушбу ҳайкал 1991 йил         11 сентябрда барпо этилган. Уни моҳир ҳайкалтарош “Навоий” мукофоти лаурияти Илҳом Жабборов ясаган.

Ушбу йиллар оралиғида ҳайкал бирмунча эскириб, унинг атрофи таъмирга муҳтож ҳолга келиб қолган эди.

 

Туман ҳокимининг 20019 йил 22 апрелдаги 57-сонли фармойишига биноан 305 миллион 495000 сўм маблағ туман ҳокимлиги захирасидан ажратилиб, ободонлаштириш ишлари бошланди.

“Ургут Бино Сервис” МЧЖ раҳбари Тўлқин Тошев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан ободонлаштирилган ушбу маскан бугун кўпчилик келиб зиёрат қиладиган мажмуага айланди. Зеро буюкларга эҳтиром ҳамиша миллий қадриятларимиздан бири бўлиб келган.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15