Бугун Ургут тумани ҳокими М.Турдиев рахбарлигида туман ҳокимлиги мажлислар залида Ургут шахри махалла раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда солиқ ва коммунал  тўловларини ўз вақтида тўлаш, ободончилик, жиноятчилик, эрта турмуш, тўй-хашамларни 2020-йил 1-январдан бошлаб белгиланган тартиб асосида ўтказиш ва Ургут шахрини 2020 йилда "Обод марказ"га айлантириш бўйича қилинадиган ишлар режаси ҳамда октябр ойининг 3-хафтасидан эьтиборан шахарнинг 20 та махалласида навбат асосида сайёр қабуллар ва қабуллар орқали фуқаролар мурожаатларини ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Жумладан тегишли масъул рахбарларга берилган топшириқлар ижросини вақтида таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15