Ургут туманида навбатдаги пресс-тур ташкил этилди.

Бугун 22 октябрь куни ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари билан таништириш мақсадида Ургут туманида навбатдаги пресс-тур ташкил этилди. Пресс тур аввало муқаддас қадамжо Ғавс ул Аъзам бобо зиёратгоҳларини зиёрат этишдан бошланди.  Ушбу улуғ даргоҳда пресс тур иштирокчилари ўтганлар хотирасига қуръон тиловат ўқиб,  юртимиз тинчлиги ва амалга оширилаётган улкан ислоҳотларимиз барокатли бўлиши сўраб дуо қилинди.
"YEC GILAM"  МЧЖ корхонасига,  "Микро метал"  МЧЖ,  "IDEAL ELEKTRO LUX" МЧЖ га пресс тур уюштирилди.   
Ургут туманида 2019-2020 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилиши тўғрисида 

Туманимизда давлатимиз томонидан тасдиқланган инвестиция дастурлари ижросини таъминлаш бўйича 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган жами 89 та 
1,0 трилл. 39 млрд.сўмлик лойиҳаларнинг (янги иш ўринлари 2399 та) Манзилли рўйхати шакллантирилиб, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.(“Йўл харитаси”)
Жумладан:
- саноат соҳасида – 63 та 874,7 млрд.сўмлик 
- қишлоқ хўжалиги соҳасида – 14 та 40,4 млрд.сўмлик;
- хизмат кўрсатиш соҳасида – 12 та 124,1 млрд.сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган
Ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши учун 448,4 млрд. сўм маҳаллий инвестициялар, 140,6 млрд. сўм банк кредитлари, 20,7 млн. доллар хорижий кредит ва 39,2 млн. доллар хорижий инвестициялар жалб этилиши назарда тутилган. 
2019 йилда жами қиймати 595,8 млрд.сўмлик бўлган 68 та лойиҳалар ишга туширлиши, 1660 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Жумладан,
- саноат соҳасида – 49 та 451,6 млрд.сўмлик 
    - қишлоқ хўжалиги соҳасида – 9 та 27,8 млрд.сўмлик;
    - хизмат кўрсатиш соҳасида – 10 та 116,3 млрд.сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган
2019 йил 01 октябр холатига 273,6 млрд сўмлик 45 та лойиҳалар ишга туширилиб, 885 та янги иш ўринлари яратилди. 
Жумладан,
- саноат соҳасида – 30 та 236,4 млрд.сўмлик 
- қишлоқ хўжалиги соҳасида – 7 та 25,5 млрд.сўмлик;
    - хизмат кўрсатиш соҳасида – 8 та 11,7 млрд.сўмлик лойиҳаларни амалга оширилди.
2019 йил якунига қиймати 362,5 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа ишга туширилиб, 862 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича

Туман бўйича дастурлар асосида 2019 йил учун 13 та жами 20,9 млн.долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиб, тармоқ жадваллари тасдиқланган.
Бундан ташкари, туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни мунтазам равишда жалб этиш ишларини олиб бориш натижасида қўшимча қиймати 11,8 млн. АҚШ доллари бўлган 6 та  инвестиция лойиҳа шакиллантирилиб, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди. 
Бугунги кунда туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги жами лойиҳалар сони 19 та бўлиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 32,7 млн. АҚШ долларни ташкил этади.
2019 йил 6 ойликда ўзлаштириш режаси 7,8 млн. АҚШ долларга белгиланган бўлиб, 10,8 млн. АҚШ долларга ўзлаштирилди ва режа кўрсатгичи 139,1 фоизга бажарилди.
2019 йилнинг 9 ойлигида режа кутилиши  12 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, 01 октябр холатига 17,73 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, йиллик ўзлаштириш режасига (20,9 млн.долл.) нисбатан 84,8 фоизни ва 9 ойлик режага нисбатан 147 фоизни ташкил этиб, 5,7 млн доллар зиёди билан бажарилди.  
Жорий йилда ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган 32,7 млн АҚШ доллар режанини мавжуд қўшимча 6 та 11,8 млн. АҚШ долларлик лойиҳалар ва янги қўшимча жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширамиз.

"Yec gilam" МЧЖнинг Гилам ва полипропилен 
тола ишлаб чиқариш
лойиҳаси бўйича
МАЪЛУМОТ
Умумий қиймати 116 804 млн.сўм, жумладан 50762 млн.сўм «Yec gilaм » корхонаси ўз маблағлари ва 66042 млн.сўм банк кредит жалб қилиниши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа доирасида йилига 2,500 минг тонна полипроплиен ва 108 минг м2 гилам ишлаб чиқариш қуввати яратилиши, шундан 800 минг тонна (ёки 0,3 млн. долл.) экспортга юборилиши, 50 та янги иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилган.
II. Лойиҳани амалга ошириш натижасида.
Лойиҳа доирасида жами 111 345 млн.сўм маблағлар, «Ўзсаноатқурилиш» банкининг 75121,2 млн.сўм (7770 минг доллар) кредитлари ўзлаштирилди.
Лойиҳа доирасидан Гилам ва полипропилен тола ишлаб чиқариш объектлар янгидан қурилди. Гилам ва полипропилен тола ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари  келтириб ўрнатилди.
Корхона томонидан лойиҳа доирасида 2500 минг тонна полипроплиен ва 
108 минг м2 гилам ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилиб, жорий йил август ойида ишга туширилди ва 50 нафар янги иш ўрни ташкил этилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15