Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 824-сонли қарорига кўра,  етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйи ташкил этаётган фуқароларни тайёрлаш мақсадида «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Тайёрлов курсларига жалб этилган ўқув машғулотларини олиб борувчи мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш амалдаги ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда иш ҳақи миқдори умумтаълим мактабларининг олий малака тоифали бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчиларининг базавий лавозим маоши миқдорига тенглаштирилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15