ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН: ЎН ЙИЛДА 14 МИЛЛИОН, УЧ ЙИЛДА 15 МИЛЛИОН САЙЁҲ КЕЛДИ.

Мамлакатимизда туризм салоҳиятини тарғиб қилиш сўнгги йилларда тизимли чоралар ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида АҚШ, Чехия, Польша, Япония, Германия, Италия, Малайзия, Индонезия, Россия, Хитой каби давлатлардаги ватандошлар билан ҳамкорликда 40 мингтадан ортиқ тарғибот материаллари тарқатилди. Туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида 90 га яқин форум ва акция ўтказилди.

Қолаверса, жорий йилдан бошлаб ҳар бир ҳудудининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда халқаро фестиваллар, сайллар ташкил этилиши туристик салоҳиятнинг ошишига, янгиланаётган Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар сонининг ошишига хизмат қилмоқда.

2005 йилгача сайёҳларни юртимизга келиши ва саёҳат қилиши ҳеч кимга қизиқ бўлмаган шекилли, бу борадаги маълумотлар жуда кам. Топганимиз 2005 йилда 322 минг 238 сайёҳ келгани қайд этилган. Шунингдек, 2006 йил - 554 772, 2007 йил - 720 391, 2008 йил - 879 321, 2009 йил - 1 214 751, 2010 йил - 1 473 143, 2011 йил - 1 394 805, 2012 йил - 1 894 996, 2013 йил - 2 226 230, 2014 йил - 1 361 961, 2015 йил - 2 225 991, 2016 йил - 2 027 035, 2017 йил - 2 690 074, 2018 йил - 5 346 219 нафар сайёҳлар юртимизга ташриф буюришган. Шу тариқа йилдан йилга уларнинг сони ортиб борган. 

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида қарийб 5 миллион сайёҳ келган бўлиб, йил якунига қадар уларнинг сони 6,5 миллион нафарга етиши кутилмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15